Мамлакатга импорт қилинувчи шакар ва ўсимлик ёғи қўшимча нарх солиғидан вақтинча бўшатилади

300

1 апрелдан бошлаб ўлкага импорт қилинувчи шакар ва ўсимлик ёғининг қўшимча нархига ноллик солиқ ставкаси белгиланади. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Минкабдан қўшимча қилишларича, бу чора йилнинг охиригача амалда бўлади.

«Мазкур қарор ўлканинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини бозордаги нархини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган», — дейилади муассасанинг маълумотида.

Президентнинг топшириғи

15 мартда президент Садир Жапаров Давлат захира фондидан 1000 тонна шакар ва 500 минг литр ўсимлик мойини сотувга чиқаришни топширган.

Фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев шакарнинг бир килограмми 70 сомдан, ўсимлик ёғининг бир литри 130 сомдан сотилишини айтган.

Бунгача Монополияга қарши давлат агентлиги бозорда ёғнинг бир нечта турларини камайиши «виждонсиз сотувчиларнинг ҳаракатларидан ва сунъий танқисликни яратиш талаби сабаб юзага келганини» билдирган.

Россия экспортни тўхтатиши

Россия ҳукумати 11 мартдан бошлаб ЕОИИ давлатларига дон ўсимликлари ва шакарни экспорт қилишни тақиқлаган.

Шундан сўнг қирғизистонликлар яқинда шу маҳсулотларнинг танқислиги юзага келиши мумкин, сабаби уларнинг кўпини Қирғизистон Россиядан олиб келади деб хавотирлана бошлашган.

Бироқ 23 мартда иқтисод вазирининг ўринбосари Элдар Алишеров Россия дон маҳсулотларини Қирғизистонга квота бўйича сотишни давом эттиришини билдирди. Бу ҳақда икки давлат Евросиё иқтисодий комиссияси йиғинида келишган.