Чегара хизмати: Баткенда қирғиз ҳарбийси тожик чегарачилари тарафидан калтакланди

316
Иллюстратив сурат

МХДҚнинг чегара хизмати Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Сада қишлоғида хизмат қилаётган қирғиз аскари тожик чегарачилари томонидан калтаклаганини билдирди.

Маълумотга кўра, воқеа 19 мартда бўлган. Сада қишлоқ ҳудудида хизмат қилаётган қирғиз аскари чегара ҳудудига яқин жойда номаълум машинани кўрган. Чегарачи машинани ушлашга ҳаракат қилаётиб Тожикистон чегарачилари хизмат қилаётган ҳудудга ўтиб кетган. Тожик чегарачилари уни тутиб олишган.

Натижада Лайлак ва Тожикистоннинг Ганчи йўналишлари бўйича чегара вакиллари сўзлашиб, тожик томони аскарни қирғиз томонга ўтказиб берган.

Аскарни текшириш вақтида унинг боши ёрилгани ва тан жароҳати олгани маълум бўлган. шунингдек, кийимлари қонга беланган. Аскарнинг ўзи тожик чегарачилари билан орада жанжал чиққанини айтган.

Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли дейилиб, стационар даволанаётгани айтилди. Мазкур факт бўйича чегара хизмати текширув ишларини олиб бормоқда.

10 мартда Баткен туманига қарашли Тескей ҳудудининг қирғиз-тожик чегарасида қурол қўлланилган можаро бўлган. 11 мартга ўтар кечаси Баткеннинг Эски-Таш ҳудудида яна отишув бўлган. икки ўлканинг аскарлари орасидаги отишув деярлик 20 дақиқа давом этган.

Шу сабаб 12 мартда икки ўлканинг чегара хизмати вакиллари учрашган. Улар чегарадаги можаро ва чегара хавфсизлигини муҳокама қилиб, жанжални олдини олиш учун керакли чораларни қабул қилишга келишишган.