Чуйда лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи илк маҳаллий завод очилди

306
Лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи илк маҳаллий ишхонанинг очилиши. Сурат: вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати

Ленинское қишлоғида лифт ускуналарини ва кўтарувчи механизмларни ишлаб чиқарувчи биринчи маҳаллий корхона очилди.

Компания асосчиси Рахат Жунушбаева ЕОИИ ва Марказий Осиё бозорига чиқиш режалари ҳақида айтиб берди.

«Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати — 500 дона ускунани ташкил қилади. Заводни Бишкек шаҳридаги лифтларни давлат хусусий ҳамкорлик форматида юқори технологияли лифтларга алмаштиришга барча имкониятлари бор», — деб таъкидлади Жунушбаева.

Ўз навбатида минкаб раиси Акилбек Жапаров яқинда автобус ишлаб чиқарувчи «Белес» компанияси очилганини ҳам таъкидлади.

«Турли ишлаб чиқаришларни очилиши мультипликатив натижа беради. Бунинг ўзи – янги иш ўринлари ва республика бюджетга чегирмалар, бутун ҳудуднинг ривожланиши. Биз енгил саноат тармоғини ривожлантиришимиз керак ва ишлаб чиқарилган маҳсулот чет эл аналогларидан деярлик кам бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллашимиз керак. 1 миллиард сом устав капитали билан «Кыргызиндустрия» ишхонаси тузилиб, давлат банкларининг устав капитали оширилди. Агар тайёр бизнес-режа бўлса, буни амалга ошириш учун ёрдам беришга тайёрмиз», — деди у.

Рахат Жунушбаева «HYUNDAY ELEVATORS KYRGYZSTAN» компаниясининг бош директори ва «SKY INDUSTRIAL GROUP»нинг асосчиси. 2021-йилнинг ноябрь ойидаги парламент сайловига Жунушбаева «Ынтымак» сиёсий партияси билан борган.

Муаллиф: Канишай Балкибекова