Иссиқкўлда гиёҳванд модда ташиб бораётган фуқаро қўлга олиниб, икки ойга қамоққа олинди

Иссиқкўл вилоятида гиёҳванд модда олиб кетаётган Туп туманидаги Тасма қишлоғининг турғуни қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят милициясининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, милицияга Туп туманининг яшовчиси уйида сотиш мақсадида гиёҳванд модда сақлаётгани ҳақида маълумот тушган.

Бу факт бўйича Иссиқкўл ВИИБи «Гиёҳванд моддаларни, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиб ўтказиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғаган. Гумондор 38 ёшдаги «Н.Б.» экани аниқланган.

Қўлга олинган гумондор. Сурат: Иссиқкўл ВИИБнинг матбуот хизмати

Қўлга олинган турғуннинг машинаси тинтув қилинганда 21 дона қутичага солинган 285 грамм ёввойи кендирнинг ҳиди бор модда топилган.

Иш бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланиб, тергов амаллари бормоқда. Гумондор Қоракўл шаҳар судининг қарори билан икки ойга вақтинча сақлаш жойига киритилди.