Олий суд Муртазалиев бўйича қарорни кучида қолдирди

292

Олий суд депутатликка номзод Абдурахманханжи Муртазалиевнинг рўйхатини бекор қилишни қонунийлиги бўйича Бишкекнинг маъмурий суди чиқарган қарорни кучида қолдирди. Бу ҳақда «Клооп»га Олий суднинг матбуот хизмати билдирди.

Муртазалиев Свердлов бир мандатли округидан энг кўп овоз олган. МСКдан «Клооп»га бу округда қайта сайлов бўладими йўқми ҳозирча номаълум деди.

“[Овозлар] қайта саналмоқда. Агар Абдурахманхаджи Муртазалиевга берилган овозларнинг сони [умумий овозларнинг] учдан биридан ошса, унда бир ой ичида қайта сайлов тайинланади. Агар бундай бўлса — мандат овозларнинг сони бўйича Муртазалиевдан кейин турган Шайлообек Атазовга берилади», — дейишди МСКдан.

Бишкекнинг маъмурий суди 15 мартда Муртазалиевни МСК устидан ёзган аризасини қаноатлантирмади. МСК уни номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортган эди.

Муртазалиев билан Атазов. Нима бўлган эди?

Бишкекнинг Свердлов сайлов округи бўйича ўтган қайта сайловда овозларнинг натижаси билан спортчи Абдурахманхаджи Муртазалиев энг кўп овоз олган. У овозларнинг 19,52%га эга бўлган.

Муртазалиевдан кам овоз билан ортда қолган номзод Шайлообек Атазов рақибини сайловчиларни сотиб олди деб айблаб, митинг ўтказган.

7 февралда милицияга «номаълум одамлар ташвиқот ишларини олиб бориб, сайловчиларга пул тарқатмоқда» деган маълумот тушган. Қўлга олинганлар Муртазалиевнинг фойдасига ташвиқот ишларини олиб боришаётганини маълум қилган.

28 февралда Шайлообек Атазов қайта сайловда «ғолиб» бўлганини айтиб, овозлар сони бўйича олдинга чиққан Муртазалиевни овоз сотиб олишда айблаган. Атазов тарафдорлари билан бирга Бишкекда митингга ҳам чиққан.

МСК 9 мартда спортчи Абдурахманханджи Муртазалиевни депутатликка рўйхатини бекор қилган. МСК йиғинида ИИВ вакили ҳуқуқ органлари «Муртазалиевни овоз сотиб олишга алоқаси борлигини аниқлашганини» билдирган.