Украинада 24 февралда бошланган рус ҳарбийларининг ҳужуми давом этмоқда. Урушнинг охирги суткадаги маълумотлари ҳақида айтиб берамиз.
Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокараларда бўлувчи компромисслар ҳақидаги масалани Украинада референдумга олиб чиқиш зарурлигини билдирди.
У сўз Донбасс ва Қрим ҳудудлари бўйича юзага келувчи компромисслар ҳақида бўлаётганини тушунтирди.
«Мен барча музокара олиб борувчи гуруҳларга сизлар шу барча ўзгаришлар ҳақида айтаётганда, улар тарихий бўлиб қолиши мумкин, биз ҳеч қаерга кетолмаймиз, референдумга борамиз деб тушунтирдим. Халқ компромисснинг у ёки бу форматларига жавоб бериши керак. Улар қандай бўлади – бу Украина билан Россия ўртасидаги музокараларнинг ва тушунишнинг масаласи», — деди Зеленский.
21 мартда Украинанинг Херсон шаҳрида маҳаллий турғунлар шаҳарни оккупация қилинишига қарши митингга чиқишган.
Ижтимоий тармоқларда ва ахборот манбаларида тахминан рус ҳарбийлари йиғилганларни қувиб тарқатаётгани ҳақидаги видео тарқалди. Тасвирга олинган кадрларда ўқ ва портлаш овозларини эшитиш мумкин.
БМТ қуролли можарода ҳалок бўлганлар бўйича маълумотларни янгилаб, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Украинада 2421 турғун жабрланганини маълум қилди: 925 киши ҳалок бўлиб, 1 496 одам жароҳатланган. Донеск ва Луганск вилоятларида 256 киши қурбон бўлиб, 716 одам яраланган.
Москва суди Фейсбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқлари ҳамда WhatsApp мессенжерига эгалик қилган Американинг Meta компаниясини экстремистик ташкилот деб топди.
Бироқ фойдаланувчилар бу тармоқларни тақиқдан четлаб ўтиб, фойдалана олишади, бунинг учун жавобгарлик йўқ. Бироқ рус нашрларига бу компанияларнинг белгиларини намойиш қилишни тақиқлади, Meta компаниясини эса Россияда тақиқланган ташкилот деб аташ керак бўлади.
Бундан ташқари, Роскомнадзор Euronews телеканалининг сайтини ёпди. Сайт «Россия Федерацияси қуролли кучларининг олиб бораётган ҳарбий операцияси ҳақида аниқланмаган ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни жойлаштиргани учун» ёпилганини маълум қилди.