OCCRP: Россиянинг мисоли одамларга ҳақиқатни билиш аҳамиятини кўрсатмоқда

330

Коррупцияни ва уюшган жиноятни ўрганиш марказининг (OCCRP) бош муҳаррири ўринбосари Миранда Патручич Қирғизистондаги мустақил ОАВга нисбатан бўлаётган босим ҳақида баёнот қилди. У ўз минтақасида энг демократик деб ҳисобланган ўлкада матбуот эркинлиги ёмонлашаётганини таъкидлади.

«Қирғизистонда ОАВга нисбатан босим бўлиши янги кўриниш эмас, бироқ охирги воқеалар ўлкада хавфли ва хавотирли бурилишнинг белгисини бермоқда», — деб ҳисоблайди Патручич.

Патручич бундай воқеаларга суриштирувчи журналист Болот Темировни қўлга олинишини, Kaktus Mediaга қирғиз-тожик чегара жанжалида тожик нашрига таяниб маълумот ёзгани учун «Урушни пропаганда қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалишини ва «чет эл агентлари ҳақидаги» ташаббусларни қабул қилиш ҳаракатларини мисол келтирди.

23 январь, ИИВ биноси олдида суриштирувчи журналист Болот Темировни қўллаш митинги. Сурат: «Клооп».

«Бу воқеалар ўтган йилнинг августида қабул қилинган ва ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан айбланган «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимояланиш ҳақидаги» қонуни билан бирга Қирғизистондаги матбуот эркинлигига хавф солмоқда», — деб таъкидлади у.

Шунингдек, Патручич фикрича, минкабнинг интернетдаги ёлғон маълумотдан шикоят қилиш бўйича қарор лойиҳаси* Қирғизистондаги мустақил ОАВлари учун «вазиятни янада оғирлаштиради». Бу ҳужжат «Аниқ эмас (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунга бирор бир қўшимча бўлиб қолиши керак.

еъёр Маданият вазирлигига айрим саҳифаларни, қолаверса бутун бир сайтни суд қарорисиз ёпиш имконини беради — муаллифни кимдир фейк маълумот тарқатмоқда деб айблагани етарли бўлади. қарор лойиҳасини бир қанча ҳуқуқ ҳимоячилари танқид қилишган. Улар ҳужжатда давлат томонидан кафолатланган сўз ва фикрни эркин билдириш ҳуқуқига таъсир қиладиган «антиконституциявий механизмлар» бор дейишган.

Патручич ёш суриштирувчи журналистларни ўқитаётиб, «чиндан ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкинлигига» ишонганини айтди. У президент Садир Жапаров ташвиқот кампаниясида «Ҳуқуқлар ва эркинликлар ҳақидаги шартномадан» фойдаланганини эсга солди. У ҳозирда номзод бўлиб турган Жапаров Қирғизистонда сўз эркинлигини, демократияни, қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқлари сақланишини билдирган.

«OCCRPни яқинда «Клооп» билан биргаликда қилган суриштирувлари қирғиз ҳукуматининг юқори поғоналаридаги коррупцияни фош қилган, бу норозиликларга сабаб бўлиб, олдинги ҳукумат қулаб, бугунги ҳукумат тикланишига шароит яратган. Агар Жапаров ўзига ҳукуматга келишга ростдан ҳам ёрдам берган жуда самарали инструментларнинг бирини йўқ қилса, унда бу катта зарар бўлади. у мустақил ахборот воситаларини қўллашда фаол бўлиш керак», — деб ҳисоблайди Патручич.

Унинг фикрича, ҳозирда қирғизистонликлар ўз журналистларини ҳимоя қилиши керак, сабаби Болот Темиров билан бўлган воқеа ҳар бир фуқаронинг бошидан ўтиши мумкин.

«Қирғизистонга кўмаклашган чет эл ҳукуматлари бу ёрдамини сўз эркинлиги ва демократия билан боғлаши керак. Сўз эркинлиги ва демократияни ўйлаган ҳомийлар бу муҳим ҳудудда журналистик суриштирувларни молиялаши керак», — деди у.

Патручич мустақил нашрларга нисбатан кучайган босимни суриштирувчи журналистика «коррупцияга қарши курашнинг самарали қуролига» айланганини белгиси қатори қараса бўлишини таъкидлади.

«Биз ўлка фуқароларига пропаганда қилиб қолмасдан, ҳақиқатни билиш қанчалик муҳимлигини кўрдик. Қирғизистонда ўз вазифаларини бажариб, ҳукуматни жавобгарликка тортиб, фуқароларга ҳақиқатни кўрсатаётган мустақил журналистлар ҳамон борлиги муҳим. Бироқ дунё Россия Украинада ваҳимали нарсани қилаётганини кузатаётган вақтда бошқа давлатларни ортга кетишдан сақлаб қолса бўлишини унутмаслик керак», — деб сўзини якунлади Патручич.

Охирги вақтларда мустақил нашрлар фаолиятини давом эттиришда оммавий ҳужумларга учрамоқда.

Ҳукумат «чет эл агенти» ва «ёлғон маълумотларни» тарқатиш учун нашрларнинг ишини чеклаш ҳақида эски ташаббусларни яна кўтара бошлади. Мустақил таҳририятлар олдида митинглар ўтиб, журналистлар қўлга олиниб, уларнинг аккаунтларини бузиб кириш ҳаракатлари бўлмоқда.