ХВФ: Россияга қарши санкциялар Марказий Осиё давлатларига салбий таъсир қилади

232

Халқаро валюта фондининг экспертлари (ХВФ) Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бутун дунёга иқтисодий оқибати қандай бўлишини айтишди.

Уларнинг маълумотида, ўсишнинг сустлашиши ва инфляцияни тезлашиши бутун дунё иқтисодида сезилади.

Инфляциянинг ўсиши нимага олиб келади?

ХВФдагилар инфляцияни ўсиши қуйидаги асосий оқибатларга олиб келишини тахмин қилишди:

  • озиқ-овқат ва нефть турларининг нархи ошади;
  • Россия билан Украинанинг қўшнилари савдо-сотиқда ва ўтказишда узилишлар бўлиб, қочқинлар оқимининг тарихий ўсишига учрашади;
  • инвесторлар ўз сармояларига ишончни йўқотишади. Бу моддий шароит қийинлашишига ва капитални давлатдан чиқиб кетишига олиб келиши мумкин.

Экспертлар Россия билан Украина ўртасидаги жанжал нефть ва табиий газни бутун дунё бўйича нархини ошишига олиб келганини айтишмоқда. Шу билан бирга озиқ-овқат ва буғдойнинг нархи ҳам қимматлагани сезилди. Буғдойнинг дунё бўйича экспортини 30 фоизи Украина билан Россияга тўғри келади.

Марказий Осий учун бу нимани англатади?

Экспертлар Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари Россияга қарши киритилган санкцияларнинг таъсирини бошқаларга қараганда кўпроқ сезади дейишади.

«Савдо-сотиқ ва тўлов тизимидаги тиғиз алоқа орқали санкциялар савдо-сотиққа, пул жўнатмаларига, инвестицияга ва туризмга таъсир қилади.

Бу ўз навбатида иқтисодий ўсишга, инфляцияга, ташқи операциялар юргизишга ва бюджет ҳисобларига салбий таъсир қилади», — дейилади ХВФнинг маълумотида.

Экспертлар агар санкциялар Россия орқали ўтган қувурларгача етадиган бўлса, унда қўшни давлатларга нефть, газ ва кўмир экспорти анча қисқаришини ҳам таъкидлашди.

Санкцияларнинг Хитойга таъсири

Бу давлатга Россияга қарши санкциялар унчалик таъсир қилмайди, сабаби Хитойдан Россияга экспорт нисбатан оз чиқади ва бюджетни стимуллаштириш бўйича чоралар кўрилган.

«Бироқ биржа товарларининг нархи кўтарилиб, йирик экспорт бозорида талаб озлиги масалани жиддийлаштиради», — дейилади ҳисоботда.

Санкцияларнинг бутун дунёга таъсири

Ҳисоботда Россия билан Украина ўртасидаги уруш бутун дунёни шок қилгани, бу молиявий ҳимояни глобал системаси билан иқтисодни ҳимоялаш мақсадида ҳудудий механизмларга муҳтожлик борлигини айтиб тургани таъкидланади.

Ҳужжатда урушнинг айрим оқибатлари бир неча йилдан кейин сезилиши, бироқ уруш сабаб кўтарилаётган нархлар кўп давлатлар учун «инфляцияни ушлаб туриш билан пандемиядан кейин иқтисодни иқтисодни қайта тиклашни қўллаш ўртасида мувозанатни ўрнатишда» қийинчилик туғдирмоқда дейилади.