Акилбек Жапаров Қумтўр энди Қирғизистонга тегишли эканини айтди. Нима учун ҳозирча бундай эмас?

312

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров «Қумтўр олтин кони қирғизистонликларга қайтарилганини» яна бир марти билдирди. Бу ҳақда у 21 мартда Бишкекнинг марказий «Ала-Тоо» майдонида ўтган Наврўз байрами тадбирида айтди.

Жапаровнинг айтишича, ҳукумат «Қумтўр» конига ташқи бошқарув киритгандан кейин конни ишлатишдан тушган даромад 48 млн доллардан 220 млн долларгача ошган.

«Ташқи ёрдамсиз кондаги кўплаган ишлаб чиқариш линияларини ишлатиб олишимизга кўпчилик гумон қилган. Бироқ биз олдимизга қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажардик. [...] Энди Қумтўрнинг олтин захираси тўлиқ Қирғизистонда сақланиб, давлат ва халқнинг мафаати учун ишлайди. Бу – халқнинг ғалабаси! Қумтўр – Қирғиз Республикасига қараши! Бу тарихий ҳолат», — деди у.

Акилбек Жапаров Қумтўр олтин конида. Сурат: Минкабнинг матбуот хизмати.

«Қумтўр»нинг тарихи

Centerra Gold ўзининг «филиал» компанияси «Қумтўр Голд Компани» орқали Марказий Осиёдаги йирик кон деб ҳисобланган Қумтўрни ишлатиб келган. Қирғизистон Centerra Gold акциясининг 26%га эгалик қилади ва компания акцияларининг катта сақловчиси ҳисобланади.

2021 йилнинг 17 майида депутатлар «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарувни киритиб, Тенгиз Бўлтурукни бошқарувчи қилиб тайинлашган. Бунгача Бишкекнинг Октябрь туман суди «Қумтўр Голд» ишхонасини Лисий ва Давидов музликларига қолдиқларни ноқонуний тўккани учун давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар тўкиш мажбуриятини қўйган. Шунингдек, Акилбек Жапаров раислик қилган «Қумтўр» фаолиятини текширган давлат комиссияси Centerra Gold компаниясидан экологияга келтирилган зарарни, солиқ ва жарималар учун 4,2 млрд доллардан ортиқ маблағ ундиришни таклиф қилган.

Канадалик компания бунга жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукумати бунгача қўйилган мажбуриятларни бузиб, «конни зўрлик билан босиб олди» деб билдирган. Канада компанияси Бўлтурукни, кейин қирғиз ҳукумати судга берган.

Тинчлик шартномаси бўйича сўзлашувлар

Ташқи бошқарув киритилгандан кейин Centerra бир неча марта «Қирғизистон раҳбарлари билан конструктив диалогга тайёрлигини», бироқ қирғиз томон бундан бош тортаётганини билдирган.

Тенгиз Бөлтүрүк Канада «айбловчи томоннинг позициясида» эканини айтган. У «Centerra уларга қўйилган даъволарни тан олиб, кон ишлатишда Қирғизистонга тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида муносабатда бўлмагунча музокара бўлмаслигини» айтган.

Музокаралардаги жилишлар 2021 йилнинг сентябри охирида сезилган. Унда Акилбек Жапаров ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиев бошчилигидаги қирғиз делегацияси Centerra'нинг ижрочи директори Скотт Перри билан учрашиш учун Женевага музокаранинг биринчи босқичига борган. ОАВ делегациядаги манбаларига таяниб музокара натижаси «қониқарли» бўлганини ёзишган. Кейинчалик видеоконференция орқали музокаранинг иккинчи босқичи ўтган.

Президент Садир Жапаров 2 январда Қумтўр конига бориб, «канадалик компания билан музокараларда яхши жилишлар борлигини» билдирган.

Тенгиз Бўлтурук билан Садир Жапаров Қумтўр конида. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

«Ҳозирда томонлар бошқа нарсалар билан бирга «Қумтўр Голд Компани» компаниясини тўлиғи билан Қирғиз Республикасига ўтказиб беришни таъминлаган тинчлик шартномаси муҳокамасини якунламоқда», — деган у.

Кейин канадалик компания Қирғизистон Centerraдаги акцияларидан ва барча экологик даъвосидан бош тортиши керак деган шартларни қўйган.

Вазирлар маҳкамаси бу шартлар ҳақида бугунги кунгача изоҳ бермади. Февраль ойида Акилбек Жапаров Қирғизистон билан Centerra 15 мартгача бир хулосага келишини билдирган. Бироқ ҳозирча расмий натижа айтилмади.

Жогорку Кенешнинг 9 мартда йиғинида депутатлар вазирлар маҳкамаси Centerra билан келишиш талаблари бўлган лойиҳани маъқуллаган. Бироқ қандай талаблар ёзилгани ҳамон номаълум.

«Мен ҳозир айрим нарсаларни айтолмайман, бу сир. Бироқ биз ижройи ҳукуматнинг Қумтўрни 100% қайтариб олиш қарорини қўллаб, унинг ёнида бўлдик. Айрим нарсалар бор, буни ҳозир айтиб бўлмайди. Буни ҳукумат ишлаши керак. Яқин орада, қирғиз халқи фойдасига ҳал бўлади. буни ҳукумат тушунтиради», — деган Балбак Тулўбаев «Азаттык»га берган интервьюсида.