16 ёшдаги қизини турмушга берган аёл бир йиллик синов назоратига олинди

285

Норин вилоятида 36 ёшдаги аёл 16 ёшдаги қизига турмушга чиқишига рухсат бергани учун бир йиллик пробация (синов) назоратига олинди. Бу ҳақда «Азаттык» Пробация департаментига таяниб ёзди.

Маълумотга кўра қиз 2021 йили 10-синфда ўқиётган вақтда ўзи яшаган Норин вилоятидаги бошқа қишлоқда яшаган 21-ёшдаги йигитга турмушга чиққан.

Қизнинг онасини айтишича, қизи бўлажак турмуш ўртоғи билан ижтимоий тармоқ орқали танишиб, унга турмушга чиқишни ўзи танлаган.

«Ўқи десам бўлмади, «турмушга чиқаман» деб туриб олди. Ўқитувчилар ҳам айтишди. Бўлмади. Мен қарши бўлсам, ўз жонига қасд қилмоқчидай. Унда ҳам жавоб берардим. Иложи йўқ, турмушга бердим», — деган қизнинг онаси.

Аёлнинг турмушга чиққан қизи фарзандлари орасида каттаси, ундан ташқари оилада яна тўрт бола бор. Аёл болаларини ёлғиз ўзи боқади, сабаби эри тўрт йил олдин оламдан ўтган.

Вояга етмаган қизни турмушга чиққани бўйича Норин туман милицияси жиноий иш қўзғаб, суд қизнинг онасига бир йиллик синов муддатини белгилаган. Бу вақтда аёл пробация органи назоратида бўлади.

Қизнинг онасидан ташқари қизнинг турмуш ўртоғи ва қайнонаси ҳам пробация назоратига олинди.

«Азаттык»нинг маълумотига кўра, қизнинг эри қишлоқда турли иш билан шуғулланади, ўзи эса олти ойлик ҳомиладор. Қиз турмушга чиққандан кейин ўқишни ташлаган.

Журналистлар 2021 йили Норин туманида вояга етмаган турмуш қурган ҳолат бўлганини айтишди. Улар бўйича жиноий иш қўзғалиб, айбланувчиларга пробация синов муддати белгиланган.

Қирғизистонда 2016 йили вояга етмаганларга диний никоҳ ўқиш тақиқланди. Имомлар фуқаролик ҳолатларига далолатномалар ёзиш (ФҲДЁ) департаментидан рўйхатдан ўтгани ҳақидаги ҳужжатсиз никоҳлай олишмайди.