Украина: Ўн млн турғун уйларини ташлаб кетди, Зеленский россияпараст партияларнинг ишини тўхтатди

305

Украинадаги уруш сабаб 10 миллиондан ортиқ одам ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича комиссари Филиппо Гранди билдирди.

Грандининг маълумоти бўйича, бу ҳисобга фақат ўлкадан қочганларгина эмас, ўлка ичида бошқа жойга кўчганлар ҳам киради.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш маълумотига қараганда, ҳуқуқ ҳимоячилари 24 февралдан 18 мартгача Россия ҳужумидан бери Украинанинг 847 турғуни ҳалок бўлганини аниқлаган, уларнинг 64 — ёш болалар.

Рус аскарларининг назоратида бўлган Донеск ва Луганск вилоятларида 240 киши ҳалок бўлиб, яна 728 одам яраланган.

«Тинч аҳолини ҳалок бўлиб ёки яраланиш ҳолатлари кўпроқ кенг ҳудудни вайрон қилувчи портловчи моддаларни, оғир артиллерияларни ва бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишга ўқ отувчи реактив тизимлардан фойдаланиш ҳамда ракета ва авиа ҳужумлар сабаб бўлган», — дейилади ташкилотнинг маълумотида.

Рус армияси назорат қилаётган Чернобил атом электр станциясида ишчилар қисман ротацияланди. 20 март куни станциядан 64 одам чиқарилиб, ишни давом эттириши учун уларнинг ўрнига ходимлар орасидан 48 кўнгилли юборилган.

Станция 24 февралда босиб олиниб, бу ерда ишлаган ишчилар 600 соат дам олмай ишлашга мажбур бўлишган.

20 мартда Украина президенти офисининг маслаҳатчиси Алексей Арестович фронт деярлик «қотиб қолганини», сабаби вазият у ёки бу томонга ўзгариши учун рус томоннинг ҳам, украин томоннинг ҳам кучи етмай қолганини билдирди.

«Томонлар тактик ҳаракатлар қилиб, резервни йиғиб, бир-бирига зарба бермоқда. Бироқ биз томондан зарба кучли бўлмоқда», — деб билдирди Арестович. Шу билан бирга Россия ҳозир Украина шаҳарларига деярлик ракета ҳужумларини уюштирмаётганини қўшимча қилди.

Бу орада Conflict Intelligence Team (CIT) платформасининг таҳлилчилари Россия Украинага аскарларини ва муҳандислик техникаларини сафарбар қилишни тўхтатмаганини айтишди.

Улар ҳозир рус ҳарбийларини олиб келиш Украинага ҳужум қилинган биринчи ойларга қараганда пасайганини қўшимча қилишди.

Украина президенти Владимир Зеленский ўлкада уруш ҳолатини узайтирди. Бу ҳақда Украинанинг Олий радаси маълум қилди. Фармонга кўра, уруш ҳолати 26 мартдан бошланиб 30 кунга узайтирилди. Бунгача Зеленский ўлкага 24 февралдан бошлаб бир ойга уруш ҳолатини киритган эди.

Шунингдек, Зеленский Россия билан алоқаси бўлиши мумкин дейилган 11 сиёсий партиянинг ишини уруш ҳолати тугагунча тўхтатди. Уларнинг орасида «Ҳаёт учун — Мухолифат платформаси» бор, унинг сиёсий кенгашини Виктор Медведчук бошқаради. Медведчукни Путин билан алоқаси борлиги айтилади. Владимир Путин Медведчукнинг қизини чўқинтириш маросимда қатнашиб, иккинчи отаси бўлган.