Президент Садир Жапаров ва биринчи хоним Айгул Жапарова 20-март куни Баткен шаҳрининг марказий стадионида маҳаллий аҳоли томонидан Наврўз муносабати билан бир тонна сумалак тайёрлаш тадбирида қатнашди. Жапаров қозон кавлаб, йиғилганларни Наврўз байрами билан табриклади.
«Қирғизистон Боткендан бошланади», деди Жапаров ва «давлатнинг барча саъй-ҳаракатлари ва имкониятлари» ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилганини қўшимча қилди.
Президент 20-март куни Наврўз байрамига бағишланган байрам дастурида иштирок этиш учун Боткен вилоятига келган.
Наврўз ҳар йили 21-мартда нишонланади. 2009-йилда у ЮНEСКОнинг маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган. Шу куни Қирғизистоннинг барча ҳудудларида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.