Қорасувда қидирилаётган икки кишини тўнаш мақсадида ўлдириб, кўмиб юборганлар қўлга олинди

330
Гумонланувчилар

Ўш вилоятининг Қорасув туманида 17 ва 28 ёшдаги икки одам қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди. Улар 15-17 март кунлари бунгача бедарак бўлиб қидирилаётган икки одамни ўлдиришда гумонланишмоқда.

Ўш ОИИБ билдиришича, гумондорлар ўзларини такси ходимлари деб таништириб, икки йўловчини бошқа-бошқа кунлари тўнаб, кейин ўлдириб кўмиб юборишган.

Марҳумларнинг бири 20 ёшдаги Ўзбекистон фуқароси бўлган. у 15 март куни Дўстлик чегара бекатидан чиқиб, Ўш шаҳрига бориш учун таксига ўтирган.

Тергов версияси бўйича улар Янги-маҳалла қишлоғига етганда орқа ўриндиқда ўтирган гумондорларнинг бири жабрланувчидан пул бор йўқлигини сўраган. Пул деган жавобни эшитганда уриб, олдиндан тайёрлаб олинган ип билан бўғиб ўлдирган.

Жабрланувчиларнинг ёнидан 7000 сомини, 100 АҚШ долларини, телефонини олгандан сўнг жиноятни яшириш мақсадида Шерали ва Янги-қизил-сув қишлоқлари ўртасига кўмиб юборишган. Сумкасини ичидаги буюмлари билан ёқиб юборишган.

Сурат: Ўш ВИИБи

Гумондорлар 17 март куни жиноий ишни давом эттириш учун Қорасув шаҳридаги Туратали бозорига боришган. Ишдан чиққан Ўш шаҳрининг 36 ёшдаги турғуни гумондорларнинг машинасига ўтирган.

Қорасув туманининг Қашқар-қишлоғига етганда машинани тўхтатиб, йўловчидан пул талаб қила бошлашган. У пули йўқлигини айтганда уни ҳам бўғиб ўлдиришган.

Марҳумнинг 6000 сом пулини, ноутбугини, телефони ва флешкасини олиб, жасадни тумандаги автомашина ўтувчи йўлнинг ғарбий томонидаги сой бўйига кўмишган.

Қурбонларнинг яқинлари улар бедарак йўқолди деб милицияга ариза беришган.

Факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғалди. Гумондорларнинг бири Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани яшовчиси, бири Ўзбекистон фуқароси экани аниқланиб, улар айбини тан олишди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.