Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркиядан дори олиб келиш бўйича келишди

303

Қирғизистон билан Туркия ўлкага дори-дармон ва тиббий ускуналарни олиб келиш бўйича шартнома тузди. Бу ҳақда 17-мартда Соғлиқни сақлаш вазрилигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, бу шартномага соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевни Туркияга бўлган иш сафари асносида эришилди.

Муассаса қўшимча қилишича, дори-дармон ва тиббий ускуналарни Туркиядан олиб келиш «Украинада бўлаётган ҳолат сабаб қийинчиликларга дуч келган дори-дармон бозорини тўлдиришга» имкон беради.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори-дармон ва тиббий воситаларни олиб келишни енгиллаштириш бўйича чоралар кўрилади», — дейилади маълумотда.

2-мартда Қирғизистоннинг Фармацевтика бирлашмаси етакчиси Эрнис Асанов Украина билан Россия ўртасидаги вазият сабаб мазкур икки давлатдан дори-дармон олиб келиш тўхтатилганини билдирган. Унинг айтишича, дори-дармоннинг 60%га яқини Россия билан Украинадан импорт қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Дори-дармон департаментининг директори Нурдин Кагаздиев ўлкага рўйхатдан ўтказмай олиб келинувчи муҳим тиббий воситалар билан дориларнинг рўйхати тузилганини, бу танқисликнинг олдини олиш учун кераклигини билдирган.