МХДҚ: «Манас» аэропортининг мутахассиси хитой фуқаросидан юз минг сом пора олаётганда қўлга олинди

266

МХДҚ Хитой фуқаросидан юз минг сом пора олаётганда «Манас» аэропортининг назорат ўтказиш пунктининг мутахассисини қўлга олди. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати билдирди.

Қўмитанинг маълумотига кўра, мутахассис 17-мартда қўлга олинган.

«У Хитой фуқаросидан расмий ваколатларидан фойдаланиб, 3000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган», — деб айтилади қўмитанинг билдирувида.

Қўлга олинган мутахассис МХДҚнинг тергов қамоғига вақтинча киритилди.

2020-йилнинг декабрида «Манас» халқаро аэропортида давлатга 65 млн сом зарар келтирилгани аниқланган. Бош прокуратуранинг текшируви давлат харидларни амалга оширишда «Манас» аэропорти билан хорижий комания ўртасида алоқа бўлганини аниқлаган.

Прокуратура версияси бўйича, аэропорт раҳбарияти чет эл компаниясининг манфаатини бир одам орқали амалга ошириб турган. Товарларни сотиб олишни режалаштириш босқичида қиммат нархлар қўйилиб, ғолиблар қонунбузарликлар билан аниқланган.