Парламент автомобилнинг олдинги ойнагини пул тўлаб қоронғилаштишга рухсат берди

341

Жогорку Кенеш депутатлари «Йўл ҳаракати ҳақидаги» қонунга ўзгартиришларни учинчи ўқишда қабул қилди. Қонунга ўзгартиришлар фуқароларга машиналарни олд эшикларини ойналарини қорайтиришга рухсат беради. Ҳужжат президент имзосига юборилади.

Қонунга ўзгартиришларни қабул қилиш олдидан ойналарни қорайтириш зарурати ва унинг оқибатлари ҳақида қизғин муҳокама бўлди.

Масалан, қўмитанинг 15 мартдаги йиғинида депутат Искендер Матраимов бунга қарши чиқиб, машина ойналарини қорайтиришдан машина бошқаришда тажрибаси йўқ ёшлар фойдаланади деган.

«Силарга нима муҳим: бюджетга пул тушганими ёки одамнинг ҳаётими? Мен "тонировка" қилдирмайман, Суйунбек ҳам бундай қилмайди, ёшимиз ўтди бундан. Бошқаришда тажрибасиз ёш болалар қорайтиришади. Бу фақат зарар олиб келади», — деб таъкидлади Матраимов.

Депутат Жанар Акаев 17 мартдаги йиғинда машина ойналарини пулдорлар билан «ҳаддидан ошган болалар» қорайтиришини айтган.

«Ким [автомашинасини] ойнасини қорайтирмоқчи? Қишлоқдаги деҳқонларми? […] Бу барча пулдор йўлтанламасларни минган кўпган ёш болалар шундай қорайтириб юргиси келади. Йўл фалокатларини барини шулар қилади. Рулда ўтириб телефонда сўзлашиб, истаганини қилади. Мана шундай қилиб бюджетга пул туширар эканмизда. Бу бир мактаб қурилишига кетган маблағ экан. Шу пул учун юзлаган одамларни ўлишига йўл қўйишимиз керак. Буни криминал фойдаланади. Ҳамма ойналарини қорайтиради. Бизда криминал йўқми? Улар бир ой қамалиб кейин эмин-эркин юришади», — деб аргумент келтирган депутат.

Бироқ бу аргументларга қарамай, қонун лойиҳасини 50 депутат қўллади.

Қонун лойиҳасига кўра, енгил машиналарнинг эгаларига ойналарини қорайтиришга рухсат бир йилга берилади. Рухсатнинг нархи қаралмоқда. Шунингдек, иқтисод вазири Данияр Амангелдиевнинг айтишича, рухсатнинг нархи тахминан 50 минг сом бўлиши мумкин.

Машиналарнинг ойналарини ҳақ тўлаб қорайтиришга рухсат берган қонун лойиҳасини 2022 йилнинг февралида вазирлар маҳкамаси таклиф қилган.

Иқтисод вазирлиги бошчиси Данияр Амангелдиев ҳужжат коррупция хавфини бартараф қилиш учун керак деган. У қонун лойиҳасини Республика бюджетини тўлдириш мақсади йўқлигини, бироқ машинани қорайтиришга рухсат беришдан тушган пул ғазнага кетишини таъкидлаган.

Минкаб машинанинг олд ойнасини ҳақ тўлаб қорайтиришга рухсат берган лойиҳани маъқуллади.