Ортиқча дорилар, шубҳали вакциналар ва қиммат юз ниқоби. Ҳисоб палатасининг COVID-19 бўйича ҳисоботи

196
Алина Печёнкинанинг «Клооп» учун иллюстрацияси

2021-йилнинг декабрь ойида Ҳисоб палатаси давлат коронавирусга қарши курашишга ажратилган қандай сарфлаганини айтиб берган. Натижаси ҳайрон қолдиради: 220 млн сомдан ортиқ пул самарасиз сарфланган, 50 млндан ортиғи қонунбузарликлар билан сарфланган. Бироқ бу тайинсиз сонлар ортида нима яширилган?

«Клооп» Ҳисоб палатасининг ҳисоботини ўрганиб чиқиб, коронавирусга қарши курашда қаерда хатоликлар бўлганини аниқлади.

Қанча пул бўлган ва улар қаердан келган?

2020-йили коронавирус билан курашишга республика бюджетидан 5,5 млрд сомдан ортиқ пул ажратилган. Бироқ бунинг ҳаммаси сарфланган эмас — 805 млн сарфланмаган.

Ҳайриядан тушган маблағлар қаерга кетди?

2020-йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик ва жисмоний шахсларга ҳайрия учун алоҳида ҳисоб очган.

«Қумтўр Голд» ёпиқ акционерлик жамиятида тиббиёт муассасаларини таъмирлашга ва тегишли ускуналар билан жиҳозлашга 78,5 млн сом сарфлаган. «Манас» халқаро аэропорти 1,8 млн сом, «Кафолат фонди» ОҲЖ — яна 300 минг сом ажратган. Қирғизистоннинг Афғонистондаги элчилиги 75 минг сом берган. Бироқ бу пулларнинг кўп қисми сарфланган эмас.

2020-йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги фақатгина 20 млн сом ўтказган, унинг орасидан:

  • Бишкекдаги №6 Шаҳар клиник касалхонаси билан миллий госпитални таъмирлашга — 6 млн сом;
  • Тиббий ускуналар билан воситаларни сотиб олишга — 3 млн сом;
  • УЗИ, ЭКГ, ЭХО, наркоз билан сунъий нафас берувчи аппаратлар ва биохимик анализаторларни сотиб олишдаги қарзни тўлашга — 9,5 млн сом.

2021-йили кардиология марказни таъмирлашга ва ускуналар олишга махсус ҳисобдан яна 3,9 млн сом сарфланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иккинчи ҳисобига ҳайриядан 142 млн сом йиғилган. У қуйидагича тақсимланган: 4 млн сом шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олишга кетган, қолган 138 млн сом — тиббиёт ходимларига товон тўлашга сарфланган.

Қандай компенсация ва кимларга тўланган?

Эпидемия вақтида Қирғизистон ҳукумати ишда коронавирус юқтириб олган тиббиёт ходимларига ҳамда вирус юқтириб вафот этган тиббиёт ходимларининг яқинларига компенсация тўлаган.

2020-2021-йиллари тўланган товон пулининг умумий суммаси 577 млн сомни ташкил қилган деб айтилади ҳисоб палатасининг ҳисоботида. 2 795 тиббиёт ходими 200 минг сомдан, тиббий муассаса ходимларидан 50 оила 1 млн сомдан олишган.

Шунингдек, аудиторлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги компенсацияларни тўлаш учун пенсия ва бошқа фондларга суғурта тўловларини тўлиқ тўламаганини аниқлашган. Тўланмай қолган тўловларнинг умумий суммаси 500 минг сомдан ошади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат харидларида пулларни қандай йўқотган?

Биринчи ҳолат. 2020-йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий суммаси 24 млн сомга тиббий воситалар билан ускуналар сотиб олган. Ёлланма компаниялар таклиф қилган нархларни қараб чиқиб, тендер комиссия уч компанияни танлаб олган — «Фарм гарант», «Алтин-Тамир» ва «Фарватер». Бу компаниялар коронавирусга боғлиқ харидларда нархларни қимматлатиш бўйича чиққан резонансли суриштирувнинг бош фигурантлари бўлган.

Бироқ шартнома тузишда сотиб олишларнинг ҳажмини, демак суммасини яна икки марта кўпайтириб ёзишган — 48 млн сомгача. Бу қонунбузарлик, сабаби давлат харидлари ҳақидаги қонун бўйича, шартноманинг миқдорини 5%гача кўпайтирса бўлади деб таъкидлайди Ҳисоб палатаси. Агар соғлиқни сақлаш вазирлигига кўпроқ товар керак бўлса, бунинг учун янги танлов эълон қилиниши керак деб айтишади аудиторлар.

Иккинчи ҳолат. 2020-йилнинг май ойида соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳимоя воситалари билан таъминлашга танлов эълон қилган. Тўққиз компания ўз таклифини киритган. Бошқа компанияларнинг нархлари анча арзон бўлишига қарамай, шартнома «Фарватер» компанияси билан деярлик 17,5 млн сомга тузилган.

Учинчи ҳолат. 2020-йилнинг августида соғлиқни сақлаш вазирлиги тумов ва пневмококка қарши вакцина сотиб олишга танлов эълон қилган. Тендернинг ягона иштирокчиси «Фарватер» компанияси «Совигрипп» вакцинасини таклиф қилган. Ҳисоб палатасининг аудиторлари айтишича, вакцина синов талабларига жавоб бермаган, вакцинанинг яроқлилик муддати тугаб борган — 2020-йилнинг августигача бўлган. Бироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги синовни бекор қилиш ўрнига «Фарватером» билан шартнома тузиб, 550 минг доза вакцина омборга олиб келинган. Шунингдек, товарни қабул қилишда ҳужжатларга вакцинанинг яроқлилик муддати — 2021-йилнинг декабригача деб кўрсатилган.

Тўртинчи ҳолат. 2020-йилнинг апрелида касалхоналарда вирусга қарши дорилар тугаб қолган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги зудлик билан «Медсервис.KG» компаниясидан 942 қадоқ Лопинавир/Ритонавир препаратларини 1 донасини 3 645 сомдан сотиб олган. Бироқ бу дори фойдаланилмасдан вазирлик омборида қолган. Сабаби шартнома тузилиб, уни олиб келиш ишлари бораётган вақтда коронавирусни даволашни клиник қўлланмаси ўзгариб, препарат яроқсид деб топилган.

Бешинчи ҳолат. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Белорусдан тест-системаларини сотиб олишда 267 минг сом йўқотган. Шартнома бўйича тўлов АҚШ доллари билан тузилиб, бироқ тўлов кечиккани сабаб долларнинг курси ўзгариб кетган.

Кредит бор, лаборатория йўқ

Яна бир воқеа — Ислом тараққиёт банки (ИТБ) билан алоқадор. 2020-йили июнда банк Қирғизистонга йиллик устамаси 1,5% билан 15 млн доллар насия ажратган.

Унинг 5 млн долларини бутун дунё бўйича лаборатория воситаларини сотиб олишга сарфлашни режалаштирган. Бироқ лаборатория қурилган эмас — унинг лойиҳаси ҳамон маъқулланмаган.

Лойиҳа бўйича сотиб олинган ягона — лаборатория воситаларини етказиш учун сотиб олинган 15 маишан. Уларга 300 минг доллар сарфланган.

Шунингдек, Ислом тараққиёт банкининг пулига қуйидагилар сотиб олинган:

  • Ҳудудлар учун 66 «тез ёрдам» машинаси — 2,5 млн доллар;
  • В классидаги 12 «тез ёрдам» машинаси — 1 млн доллар;
  • 469 кароватнинг ёнидаги монитор (беморларнинг аҳволини кўрсатувчи) — 522 минг доллар;
  • Сунъий нафас берувчи 840 БИПАП аппарати — 966 минг доллар;

469 инфузион шприц насослари — 280 минг доллар;

  • Беморлар учун 456 кароват — 155 минг доллар;
  • 1612 ҳавони зарарсизлантирувчи восита — 241 минг доллар;
  • 761 инфузион томчилатувчи насослари — 263 минг доллар.

Ускуналарни сотиб олишда божхона тўловлари билан муаммолар бўлган: Соғлиқни сақлаш вазирлиги божхонага маблағ йўқлигини айтиб, ИТБ лойиҳасига эса — божхона тўловларига пул ажратилган. Натижада товарлар кечикиш билан олиб келинган деб таъкидлашди Ҳисоб палатасидан.

Касалхона бор, эгаси йўқ

Икки йил давомида ҳудудларга лабораториялар қурилмагани билан «Манас» аэропортидаги вақтинчалик санитар-карантин пункти қисқа вақт ичида таъмирланган. Бироқ ҳамон фойдаланишга берилмаган деб ёзади ҳисоб палатаси ўзининг ҳисоботида: 48 млн сом сарфланиб, қайта жиҳозланган бинонинг эгаси топилмаган. Ҳукумат санитар-карантин пункти қайси муассасага қарашли бўлишини ҳал қилолмаган.

Ҳисоб палатаси аудитор текширувнинг барча материалларини бош прокуратурага ўтказиб берган. Бу материал эълон қилинаётганда муассасадан жиноий иш қўзғалдими йўқми «Клооп»га жавоб беришмаган.

Муаллиф: Екатерина Резникова

Материални тайёрлашга Мундузбек Каликов ва Айзирек Алмазбекова кўмаклашди.

Материал «Сорос — Кыргызстан» фонди томонидан молияланган «COVID-19га қарши курашиш бўйича халқаро ёрдамлар мониторинги» лойиҳасининг ёрдамида тайёрланди. Материалдаги фикрлар билан натижалар фонднинг фикри билан мос келмаслиги мумкин.