Украинадаги уруш: «Путин — ҳарбий жиноятчи», Мариуполда театр портлади

315
Сурат: Украина ИИВнинг телеграм-канали

Украинада уч ҳафтадан бери уруш бўлмоқда. У 24 февралда Россиянинг ҳужумидан бошланган. Россиянинг ҳужумнинг расмий мақсадини Украинани «демилитаризация ва денатсификация қилиш» деб билдирган.

АҚШ президенти Жо Байден 16 мартда журналистларнинг саволларига жавоб бераётиб, рус президенти Владимир Путинни биринчи марта ҳарбий жиноятчи деб атади.

«Reuters» маълумот агентлиги журналистлар Байденга Путинни ҳарбий жиноятчи деб аташга тайёрми деган саволни беришганини ёзди. АҚШ президенти олдин «йўқ» деб, кейин саволни такрорлашни сўраб, «ҳа, мен уни ҳарбий жиноятчи деб ҳисоблайман» деб айтган.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков «дунё бўйича юз минглаган одамларнинг ўлимига сабаб бўлган давлат раҳбарини бундай риторикаси қабул қилинмас ва кечирилмас» деб жавоб берди.

Байденнинг баёнотини АҚШ Сенати (парламентнинг юқори палатаси) резолюция қабул қилинган вақтда айтилди. Ҳужжат рус ҳукумати ва унинг президенти Владимир Путин қилган ҳарбий жиноятларни текширишни талаб қилади.

Шунингдек, резолюцияда Сенат Путинни рус армияси томонидан Украинада қилинаётган деб тахмин қилинган «зўравонлик, ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятларда» айблаган.

БМТнинг Гаагадаги халқаро суди Россиядан Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилди. 26 февралда Украина Донбассдаги турғунларни геноцид қилмоқда деган ёлғон айбловлари учун Россияга қарши ариза билан судга мурожаат қилган. Шундай нарса Россияни Украинага ҳужум қилишига асос бўлган.

Россия барча айбни ҳам, бу ишни кўраётган суднинг компетенциясини ҳам инкор қилди. БМТнинг халқаро судининг йиғини 7-16 март орасида ўтган, бироқ унга Россиядан вакиллар бормаган.

Суд Россия назоратидаги ёки қўлловидаги бирорта қуролли тизим ҳеч қандай уруш ҳаракатларини кўрмаслиги кераклигини, жанжаллашаётган икки томон урушни кучайтирувчи ҳаракатлардан сақланиши керак деган қарор чиқарди.

Бу қарорга 15 судьядан 13 овоз берган. Икки — Россия билан Хитойнинг судьялари қарши овоз берган.

Мариуполда Драматеатр портлатилди. Шаҳар ҳукумати бунинг учун жавобгарликни Россияга юклади.

Мартнинг бошди театр биноси халқни эвакуацияга йиғувчи жой бўлиши айтилган.

Мариупол шаҳар кенгаши бу ерда юзлаган одам яшириниб турганини маълум қилган. Бинонинг икки томонидаги асфальтда «болалар» деган катта ёзув бўлган — бу спутник видеоларида кўриниб туради.

Россиянинг мудофаа вазирлиги портлашда “«Азов» миллатчи батальони ҳарбийларини» айблаб, «театр биносига ўзларига жойлаган бомбани портлатиб, қонли провакация» уюштиришди деб айблади. Вазирликдан «Азов» жангарилари театрда одамларни тутқунликда ушлаб турибди деб айблашмоқда.

10 мартда «Азов» батальони театрда яширинган кўплаган одамларнинг видеосини кўрсатган.

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ Конгрессидаги сўзида қайтадан Украина осмонини ёпишни ёки ўлкага ҳаводан мудофаа тизимларини ва авиация беришни сўради.

«Россия Украина осмонини минглаган одамнинг ўлим булоғига айлантирди», — деди Зеленский. У Украинада бўлаётган воқеаларни Японияни Перл-Харборни бомбалаши ва 2001 йилнинг 11 сентябридаги терракт билан солиштирди.

Зеленский конгрессменларга юртидаги шаҳарлар қандай ўққа тутилаётгани ҳақидаги видеони ҳам кўрсатди.

Зеленскийнинг мурожаатидан кейин кўп ўтмай АҚШ президенти Жо Байден Украинага миллиард долларга ҳарбий ёрдам юборишини айтди. Унинг орасида 800 ҳаводан зарба бериш тизими ва учувчисиз самолётлар бор.

«The Financial Times» газетаси Россия билан Украина музокараларда «прогрессга етди» деб ёзди, бу билдирувида нашр музокараларга алоқадор манбасига таянган. Нашр томонлар 15 пунктдан иборат тинчлик шартномаси устида ишлаётганини билдирди.

Шартномада қуйидагилар бор: Украинани НАТОга қўшилишидан бош тортиши ва ҳудудида чет ўлканинг ҳарбий базаларини жойлаштирмаслик, Украина хавфсизлигига бошқа давлатларни кафолат бериши. Бу балки АҚШ, Буюк Британия ва Туркия бўлиши мумкин. Шунингдек, мазкур икки манба шартномада Украинада «рус тилини ҳимоя қилиш» пункти ҳам борлигини айтишган.

Украин президентининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк мақола рус томоннинг талаби туширилган оддий қоғозга таяниб ёзилганини билдирди. «Бу этап бўйича биз тасдиқлан оладиган фақат бир нарса бор — ўқ отишни тўхтатиш, рус ҳарбийларини чиқариб кетиш ва бир қанча давлатлар хавфсизлигини кафолати», — деди у.