Олабуқа: Кон қазувчи компанияда ўғирлк қилган жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси қўлга олинди

289

Олабуқа туманида олтин ўғирлашда гумон қилиниб қидирувда бўлган жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда 17 мартда Жалолобод ВИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Милициянинг маълумотига кўра, қидирувда бўлган 28 ёшдаги гумондор 16 март куни Жалолобод вилояти ҳудудида яшириниб юрганда ушланиб, вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Гумондор ва унинг шериклари 2021 йили 8 ноябрга ўтар кечаси олдиндан тайёргарлик қилиб таёқ ва тўппонча билан Олабуқадаги кон қазувчи ишхоналарнинг бирига киришган. Жиноий гуруҳ ишхона ходимларини калтаклаб, қўриқчиларнинг бирини отишган.

“[Гумондорлар] кон қазиган ишхонасидаги темир сейфда сақланган оғирлиги 1 кг 833 гр олтинни тортиб олишган», — дейилади Жалолобод вилоят милициясининг маълумотида.

Кейин улар ишхона ҳовлисида турган Mitsubishi Delica русумидаги автомашина ғилдиракларини пичоқ билан ёриб, фараларини синдиришган. Ўзлари ёнида турган Toyota Land Cruiser Prado русумидаги автомашинани ҳайдаб, воқеа жойдан яширинишган.

Милициядан жиноий гуруҳ ҳаракатлари натижасида компания умумий 10 млн сомдан ортиқ зарар кўрганини билдиришди.

Мазкур факт бўйича «Қароқчилик» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, шу йилнинг 27 январида 26, 27 ва 30 ёшлардаги уч киши қўлга олиниб, икки ойга қамоққа олинган эди.

Камчибек Ташиевнинг топшириғи

2021 йилнинг октябрь ойида МХДҚ раиси Камчибек Ташиев махсус хизматнинг Олабуқа туманидаги ходимларига олтин қазувчи тадбиркорларни уюшган жиноий гуруҳлардан ҳимоя қилиш бўйича топшириқ берган.

Ташиев «қайси ҳудудда уюшган жиноятчилик кучайса бу — чекистлар яхши ишламаганидан хабар беради» деб билдирган.

Олабуқа туманида катта ҳисобланган «Иштамберди» олтин кони бор. Геология хизматининг маълумоти бўйича олтин конида 19 тонна олтин бор. Бироқ маҳаллий турғунлар бу маълумотга ишонмай, конда 80 тоннага яқин олтин бор деб ҳисоблашади.

Конни хитойлик Full Gold Mining компанияси ишлатади. Маҳаллий турғунлар уч йил олдин кондан чиққан зарарли кимёвий моддалар уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилаётганини айтиб, «Иштамберди»ни ёпишни талаб қилишган.