«Ош электр»даги коррупция: Яна икки ходим қамоққа олинди

294
Иллюстратив сурат

Давлат бюджетига 134 млн 404 минг сом зарар келтирган «Ош электр» ишхонасидаги «коррупция» ишида гумонланиб яна икки ходим қўлга олинди. Бу ҳақда бош прокуратурадан билдиришди.

Маълумотга кўра, «Коррупция» моддаси билан қўзғалган жиноий иш асосида ишхонанинг ички назорат секторининг нозири ва Ўзган РЭТнинг бош муҳандиси қўлга олинди.

Улар вақтинча сақлаш жойига киритилиб, ҳозир жиноятга алоқаси бор бошқа ходимларни аниқлаш ишлари бормоқда.

Бунгача жиноятда гумонланиб «Ош электр» ишхонасининг собиқ раҳбари Дийканбай Даминов ва Новқат РEТнинг собиқ етакчиси қўлга олинган эди.

Бош прокуратурадан муассасанинг масъул ходимлари 2016-2020 йиллар оралиғида электр энергиясидан бўлган дебитор қарзларни балансдан ноқонуний чиқарганини билдиришган.

«Ош электр»га боғлиқ ишлар

2021 йил бошида ўша вақтдаги молия полицияси Даминовни тадбиркордан пора талаб қилишда гумон қилиб қўлга олган эди. Тергов маълумотига кўра, Даминов устидан тадбиркор шикоят қилган.

Тадбиркорнинг айтишича, у бошқарган компания «Ошэлектр» ишхонасидан бажарган ишлари учун 6 млн сом тўлаб беришни сўраган. Бунга ишхонани бошқарган Даминов бир миллион сом «откат» берасан деб талаб қилган.

Финполдан пуллар Даминов ҳисобига ўтказилганини таъкидлашган.

Кўп ўтмай Даминов Бишкек шаҳар ИИБнинг изоляторига киритилган эди. Шундан бери иш нима бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

*2021 йилнинг март ойида Молия полицияси тарқатилган.

Ундан олдин «Ошэлектро» ишхонаси давлат бюджетига 30 миллион сомдан ортиқ зарар келтиргани аниқланган. Маълумотга кўра, мазкур ишхонанинг масъул кишилари давлат мулк фонди билан келишмай туриб ишхонанинг аввалги маъмурий биносини ва унга яқин жойлашган ерни 8 миллион сомга сотиб юборган.

Бинонинг умумий майдони 619,66 кв метрни тузиб, 1665,0 кв метр ерда жойлашган эди. Финполиция маълум қилишича, ер сотиш вақтида бундай участканинг ўртача нархи — 1 сотих ер учун тахминан 30 минг АҚШ долларни тузган.

Натижада давлатга 30 миллион сомдан ортиқ зарар келтирилгани айтилган.