Баткенда контрабанда йўли билан мева-сабзавотлар ва ёқилғи мой ташиган ҳайдовчилар қўлга олинди

304
Иллюстратив сурат

МХДҚнинг чегара хизмати 15-16 март кунлари Баткен туманида чегара орқали ноқонуний йўл билан юк олиб ўтишга ҳаракат қилган бир неча ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, чегарачилар 15 мартда Баткеннинг Қизилқия ҳудудида DAF русумидаги оғир юк ташувчи машина ҳайдовчисини ва шеригини қўлга олишган. Улар Ўзбекистондан Қирғизистонга 14 тонна қизилча ва бир тонна турп олиб киришга ҳаракат қилишган.

Чегара хизматидан мева-чеваларнинг умумий баҳоси 700 минг сомни ташкил қилишини таъкидлашди.

16 мартда Баткеннинг Қорабоғ ҳудудидаги Исфара — Ляккан эски автойўлида Daewoo Labo машинасини 27 ёшдаги ҳайдовчиси қўлга олинган. У Тожикистон ҳудудига 700 литр ёқилғи мойини олиб киришни кўзлаган.

Матбуот хизматидан факт рўйхатга олиниб, қўлга олинган фуқароларнинг машинаси юки билан бирга текшириш учун тегишли идораларга ўтказилганини билдиришди.

21 февралда чегарачилар Баткен вилоятининг Қадамжой туманида Ўзбекистонга 28 телевизорни ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилган фуқарони қўлга олишган. Дастлабки маълумотларга кўра, юкнинг нархи 300 минг сомни ташкил қилган.