Жогорку Кенеш депутатлари 16 мартдаги йиғинда Баткен вилоятининг Исфана шаҳрига Исхак Раззаков номини бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишди.
«Мен Лайлакнинг фарзанди сифатида айтмоқчиман, бу масала жуда ҳам тўғри масала. Шу билан чекланиб қолмасдан, Исхак Раззаков ким бўлган, камида Баткен вилоятига Исхак Раззаковнинг номини бериш керак», — деб таклиф қилган овоз берилгунча депутат Чингиз Ажибаев.
Якунида йиғинга қатнашган 69 депутатнинг бари Исфанага Раззаков номини беришни қўллашди.
Бир нечта нашрлар депутатлар қарор қабул қилингунча шаҳарнинг кириш қисмидаги номни алмаштириб қўйишганини ёзишмоқда.
Исфана шаҳрига Исхак Раззаков номини бериш ташаббусини президент Садир Жапаров кўтарган. Раззаковнинг номи бунгача шаҳар аэропортига ва Лайлак туманидаги трансформаторга ҳам берилган.
Исхак Раззаков 1910 йили 25 октябрда ҳозирги Баткен вилоятидаги Хорасан қишлоғида туғилган. У совет партияси арбоби ва Қирғизистон Компартиясининг биринчи котиби бўлган.
Раззаков 1979 йили Москвада вафот этган. 2000 йили жасади Қирғизистондаги Ала-Арча қабристонига олиб келиниб, қайта дафн қилинган. 2010 йили вафотидан кейин унга Қирғизистон қаҳрамони унвони берилган.