Ҳақиқатчи институти раҳбари Атир Абдрахматова Биринчи май ТИИБ ва судларнинг Россия элчилигини, Жогорку Кенеш, президент аппарати биноси олдида ва «Ала-Тоо» майдонида тинчлик митингларини ўтказишни тақиқлаган қарорини асоссиз деб ҳисоблайди.
Абдрахматова бу мустақил Қирғизистон Конституциясига ва қабул қилинган халқаро мажбуриятларга қарши бўлади. унинг фикрича, бу қарорлар ўлкани дунё ҳамжамияти олдида дискредитациялайди.
У Конституциясининг 39-моддасига кўра, «ҳар бир одам тинчлик йиғилишларни эркин ўтказишга ҳақли» эканини эслатиб, Ахси воқеасининг 20 йиллигини хотирлаш кунида «сабоқ олишга» чақирди.
«Бугунги кунда Ахси воқеасини 20 йиллигини хотирлаш билан бирга бу қайғули воқеанинг тарихий сабоғини эсдан чиқармасликка чақираман. Ахси воқеаси мустақил Қирғизистон тарихида демократияни ҳимоя қилишни, давлатчиликни мустаҳкамлаш куни сифатида қолгани барчамизга маълум», — деб ёзди Абдрахматова.
Ҳақиқатчи Қирғизистон 1994 йили халқаро пактга қўшилиш билан халқаро жамоатчилик олида эркин тинчлик йиғилишларини ўтказишга кафолат олганини ва буни бажаришга мажбурлигини ҳам айтди.
Бундан ташқари, «Қилим шами» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти рус элчилиги ва парламент олдида тинчлик митингларини ўтказишга ноқонуний тақиқ қўйиш факти бўйича бош прокурор Курманкул Зулушевга мурожаат қилди.
Фаолларнинг қўлга олиниши
17 мартда Россиянинг Қирғизистондаги элчилиги олдида фаоллар Ондуруш Токтонасиров билан ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова норозилик намойишини ўтказишган. Аввалроқ Бишкекнинг Биринчи май туман суди рус элчилиги олдида акциялар ўтказишни тақиқлаган. Бироқ бу чекловлар ўлканинг бош қонуни — Конституцияга — қарши бўлади.
Митингга чиққанлар Россияни Украинага қилган ҳарбий ҳужумига қарши фикр билдиришган. Кейин уларга яна бир неча одамлар қўшилган.
Милиция ходимлари уларни кетишини талаб қилишган, бироқ акция иштирокчилари расмий хатни кўрсатишни сўрашган. Кейин ҳуқуқ органи ходимлари фаолларни Биринчи май ТИИБига профилактик суҳбатга олиб кетишган.
Украинада уч ҳафтадан бери уруш бўлмоқда. У 24 февралда Россиянинг ҳужумидан бошланган. Россия ҳужумнинг расмий мақсадини Украинани «демилитаризациялаш ва денатсификациялаш» деб билдирган.