Аманалиев: Йўқ деганда бир йил бизнесга тегишли қонунлар қабул қилинмаса иқтисод жонланади

346
Бизнес-жамоатчилиги Ижтимоий фонд вакиллари билан учрашуви.

Ololo Group’нинг асосчиларидан бири, тадбиркор Данияр Аманалиев мамлакат иқтисоди реал турда ўса бошлаши учун камида бир йил бизнесга ва солиққа тегишли қонунлар қабул қилинмаслиги керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у бизнес-жамоатчиликнинг Ижтимоий фонднинг вакиллари билан учрашувида айтди.

Аманалиевднинг фикрича, бундай тартибда иқтисоднинг ўсиши 5%га яқин бўлиши мумкин.

«[Қабул қилинган] Солиқ кодекси солиқ тўплашгагина мўлжалланган. Бизнес иложсизликдан ҳимояланмоқда. Солиқ кодексидан ҳурсанд бўлган ҳеч ким йўқ. [Бу] оддийгина тадбиркорнинг фикри, агар давлат ўғирлашини тўхтатса ривожланиш бўлади», — деди Аманалиев.

У инқироз вақтида ҳукумат бизснесга эътибор қаратиб, тадбиркорлар норози бўлганининг барини бекор қилиши керак деб ҳисоблайди.

«Сўроқнома ўтказинглар, тадбиркорлар норози бўлган қонунларни бекор қилинглар, ўшанда иқтисод жонланади. Бизни орқага тортишни тўхтатиб, ишлашга имконият беринглар», — деди тадбиркор.