Собиқ депутат Акилбек Жамангуловнинг иши бўйича Жанубий Кореянинг фуқароси қўлга олинди

274

MegaCom компаниясининг собиқ директори Акилбек Жамангуловга боғлиқ жиноий иш бўйича Вонте Ким исмли Жанубий Корея фуқароси қўлга олинди. Маълумотни бош прокуратуранинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Гумондор 12 мартда бош прокуратуранинг тергов бошқармасининг ходимлари томонидан қўлга олинган.

«Корея Республикаси инвесторларини ўзгача йирик миқдордаги маблағни ноқонуний эгаллаб олиш олиш факти бўйича жиноий иш қўзғалди. (...) Белгиланган жиноий иш асосида бу жиноятда гумонланиб, бош прокуратуранинг терговчилари томонидан MegaComнинг собиқ бош директори ва Корея фуқароси Ким Вонте (Kim Wontae) қўлга олинди», — деб билдирди прокуратура.

Бундан ташқари, Ро Донггун исмли яна бир Жанубий Корея фуқароси устидан тергов амаллари давом этмоқда.

Инвесторларни алдаш

Бу ишда Джанг Джеенг исмли фуқаро жабрланувчи қатори ўтмоқда. У 24.kgъга Қирғизистонга инвестиция киритишни ва завод очишни истаган компанияда ишлашини айтган. Бош прокуратура инвестор компанияни айтди — у АО BTMG ишхонаси.

«Мен ишлаган компания Қирғизистонга катта миқдорда моддий инвестиция киритишни истаган эди. Деярлик 2 миллион 300 минг доллар ўтказилган», — деди Джанг Джеенг.

Пуллар Ким Вонте билан Жанубий Кореянинг яна бир фуқароси Ро Донггунга ўтказиб берилган.

«Улар ўтказилган пулни олгандан кейин завод очиш учун дейилган пулдан фойдаланиш мақсади ўзгарган. Билсак, улар маблағни гольф-клуб очишга сарфламоқчи бўлишган. Бу ҳақда менга кейин айтишди. Мен олдин Қирғизистонда бирор марта бўлмаганман, мени бу инвестициянинг энг қулай йўналиши деб ишонтиришган. Билсам, шартномалар сохта экан», — деди Джанг Джеенг.

Бош прокуратурадан «суриштирув давом этаётганини ва тадбиркорлар билан инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барча чоралар кўрилаётганини» билдиришди.

Акилбек Жамангуловнинг қўлга олиниши

Бунгача собиқ депутат Акилбек Жамангуловни қўлга олингани маълум қилинган. У 12 мартда ушланган — тергов собиқ депутат йирик миқдордаги пулни ўзлаштириб олишда гумонланганини билдирган. 14 мартда Бишкекнинг Биринчи май туман суди унинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, 12 майгача ЖИХнинг №21 муассасасига киритган.

Акилбек Жамангулов олтинчи чақирилишда «Республика-Ата-Журт» партиясидан депутат бўлган. 2018 йилнинг октябрида «Мегаком» алоқа оператори раҳбари лавозимида ишлагани учун парламент депутатлигидан бош тортган.

Акилбек Жамангулов «Мегаком»нинг энг ёш етакчиси бўлган, ўша вақтда — 30 ёшда эди. 2015 йилгача бир неча заводда раҳбарлик қилган. У Кеминда ZETH Cement заводининг ижрочи директори, «Шанфен ЗEТ Цемент» ишхонаси бош директорининг ўринбосари бўлиб, олтин қазувчи Gold King Plus компаниясини бошқарган.

2008 йили у «Тар -Суу» МЧЖнинг ижрочи директори бўлиб, кейин «Қирғиз агро озиқ-овқат корпорацияси»да бир нечта катта лавозимларда ишлаб, уч йил «Манас» аэропорти бошқармасининг аъзоси бўлган.

2020 йили у парламент сайловига ҳукуматнинг «Биримдик» партиясидан қатнашиш учун «Мегаком»нинг бош директорлиги лавозимидан кетган. У партия рўйхатини бошида турган.