Депутат Омурбек Бакиров КТРКни «уятли клипларни кўрсатяпти» деб танқид қилди

310

Депутат Омурбек Бакиров жамоат телерадио корпорациясининг (КТРК) мусиқа канали «ҳаёсиз, уят клипларни» кўрсатаётганидан айтиб норози бўлди. Бу ҳақда у Жогорку Кенешнинг 16 мартдаги йиғинида КТРКга «миллий» мақом бериш масаласи кўрилаётганини айтди.

«Мусиқа каналингиз бор экан, унда ҳаёсиз, уят клипларни кўрсатяпсизлар. Шуни кўрган бизнинг ёш ўсмирлар, бизни халқимиз қаерга қараб боради? Мана клипларни ўзим кўряпман, айтишга ҳам уят ўша клипларни. Шуни ким ўтказяпти? Ким қўйяпти, ким рухсат беряпти? [...] Нима қиласизлар чет мамлакатнинг эротикасини кўрсатиб?» — деб савол берди Бакиров.

Депутат Омурбек Бакиров КТРКни «уят клипларни кўрсатяпти» деб танқид қилди

Бакиров КТРКга «миллий» мақом берилгандан кейин канал миллий «урф-одатларни ва маданиятни кўрсатиши керак» деб ҳисоблайди.

КТРКнинг бош директори Кайрат Иманалиев бугунги кунда бу масала бўйича томошабинлардан таклифлар тушганини ва каналнинг бадиий кенгаши уларга тушган клипларни кўриб чиқишини билдирди.

«Буларнинг фондидаги клипларни ревизия қиламиз. 14 мартдан буларда сетка ўзгаряпти. Ҳозир ҳар бир келган клип бадиий кенгаш кўригидан ўтмагунча эфирга берилмайди», — деб жавоб Иманалиев.

КТРК бошчиси миллий маданиятни ёритган дастурлар КТРКнинг Маданият, тарих, тил каналида кўрсатилиб, ёш болаларни тарбиялаш бўйича «Баластан» телеканали ишлаётганини қўшимча қилди.

КТРКни ислоҳ қилиш ва унга бўлган танқидлар

Маданият вазирлиги 9 февралда КТРКни ислоҳ қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини Жогорку Кенешга юборган.

Қонун лойиҳасида КТРКни яна «миллий» телеканал қилиш таклиф қилинди. Унда корпорациянинг бадиий кенгаши тарқатилиб, етакчи тайинлаш ҳуқуқини президентга бериш тавсия қилинган.

КТРКни реформалаш ва «давлат» ёки «миллий» мақом бериш масаласи 2021 йили кўтарила бошлаган. Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 23 октябрида КТРКнинг бадиий кенгаши қўйилган мажбуриятларини бажармаётганини билдирган.

«Канал давлат ишини қилиши керак, шахсий манфаатлар учун эмас. Давлат идеологиясини ёритиб, ижтимоий кўрсатувларни бериши керак», — деган у.

Оммавий коммуникациялар департаменти бошчиси Салкин Сарногоева ноябрда КТРКнинг мақоми ҳақидаги қонун лойиҳасини президентнинг 2021 йилни 5 майидаги топшириғига кўра ишлаб чиқилганини айтган.

Сарногоеванинг айтишича, корпорациянинг бош директорини сайлашда бадиий кенгаш ишида «жуда катта коррупция кўринишлари» кузатилган.

29 октябрда «Медиа Полиси Институти» 15 медиа, журналистлар ва муҳаррирлар имзолаган медиа жамоатчиликнинг мурожаатини эълон қилган. Унда улар маданият вазирлигидан «Қирғиз телерадио корпорацияси ҳақидаги» қонун лойиҳасини қайтариб олишни сўрашган.

Медиажамоатчилик таклиф қилинган қонун лойиҳасида демократия принциплари тўлиқ бекор қилиниб, жамоатчилик телеканал фаолиятини назорат қилолмай қолади деган фикрда. Журналистлар эса телерадио корпорация давлатники бўлиб ўзгартирилгандан кейин яна ҳукуматга майдонча тузилади деб ҳисоблашди.