5 млн сомга қадар давлат харидларини тендерсиз амалга ошириш таклиф қилинди

327

Молия вазирлиги «Давлат харидлари ҳақидаги» қонунга тузатишлар киритишни таклиф қилди. Унга кўра, 5 миллион сомгача харидларни тендер эълон қилмасдан амалга оширса бўлади. бу ҳақда 14 мартда парламент қўмитасининг йиғинида молия вазирининг ўринбосари Улугбек Календеров билдирди.

Унинг айтишича, муассасани давлат органи ходимларини бевосита шартнома тузишга ўқитиш бўйича олдинда режалари бор.

«Бу қонун ишга тушиши учун икки муаммо бор. Бояги сизлар айтаётган электрон портални ишга тушириш керак, иккинчидан шу сотиб олишларнинг мутахассисларини, муассаса етакчиларини ўқитиш», — деди Календеров.

Йиғинда халқ вакиллари қонундаги тузатишларда маҳаллий корхоналарга берилган 20%лик имтиёз олиб қўйилганини билдиришди. Вазирнинг ўринбосари бу маҳсулотни Қирғизистонда чиқарилганини исботлаш охир бўлгани учун бекор қилинганини айтди.