Туркманистоннинг президенти бўлиб Гурбангули Бердимухамедовнинг ўғли сайланди

326

Туркманистонда президент сайлови якунланди. Бу ҳақда туркман МСК сайтида маълум қилинди.

Овоз бериш натижасида Туркманистон президенти бўлиб овозларнинг 72,97%ни олган Сердар Бердимухамедов сайланди. Сердар Бердимухамедов амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимухамедовнинг ўғли. Бунгача вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари бўлган.

Туркманистоннинг МСК «демократия принциплари билан ўтказилган сайловда умумий тўққиз номзод қатнашиб», овоз беришга 97,17% сайловчи келганини маълум қилди.

Иккинчи ўринга сайловчиларнинг 11,09% овозини олган номзод чиқди. Қолган номзодлар 1-2%дан овоз олган.

Сердар Бердимухамедов — президентнинг  ягона ўғли. 2016-йилдан бери парламент депутати. Туркманистон ТИВнинг чет эл нашрлари билан алоқаси бўйича департаментини бошқарган.

Гурбангули Бердимухамедов — Туркманистоннинг кетаётган президенти, у давлатни 2007-йили биринчи давлат раҳбари Сапармурат Ниязов вафотидан кейин бошқара бошлаган. Гурбангули Бердимухамедов истеъфога чиқиш ниятини 2022-йили февралда билдирган.

«Давлатнинг ривожланишини янги босқичида мамлакатни бошқаришни замон талабларига жавоб берган, маънавий етук ёш раҳбарларга ўтказиб бериш ҳақидаги фикрларни қўллайман», — деган Бердимухамедов.