Жаҳон банкининг қўллови билан ФҲВга 58 янги ўт ўчирувчи автомобил олинди

346
Иллюстратив сурат. Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

Қирғизистонга 58 янги ўт ўчириш машинаси олиб келинди. Бу ҳақда фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев 15 мартдаги матбуот анжуманида билдирди.

Маълумотга кўра, янги машиналар жаҳон банкининг моддий кўмаги билан «Табиий офатларга бардошлиликни ошириш» (ERIK) лойиҳаси асосида сотиб олинди.

«Ўт ўчириш машиналарининг сиғими 6 тонналик цистерналари бор, замонавий ўт ўчириш техникалари, махсус воситалар билан жиҳозланган. Сотиб олинган машиналар бизнинг иқлимда ишлашга мослашган», — деди вазир.

Шунингдек, Бообек Ажикеев ўт ўчирувчилар учун 300 дона махсус кийим олинганини, яқин орада вазирлик ҳисобидан қўшимча 700 дона кийим олинишини қўшимча қилди.

Ажикеевнинг айтишича, ўт ўчириш муассасаларига машиналарни топшириш маросими 25 мартда чегара хизматининг вакиллари иштирокида ўтади.

Ўтган йили Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу лойиҳа асосида янги машиналарнинг биринчи партиясини олган. Бироқ нечта машина олингани маълум қилинмаган.

Ўтган йилнинг июнь ойида ФВВ моддий-техник базасини кенгайтириш учун донорларга мурожаат қилиб, 80дан ортиқ ўт ўчириш машинаси, икки вертолёт ва қўшимча техникани бепул олиши хабар қилинган.

Вазир Бообек Ажикеев 2021 йилдаги ҳисоботида ФВВга ўт ўчириш техникаларидан ташқари 80дан ортиқ оғир техника келганини билдирган.

Муаллиф: Айканиш Амирова