Марат Иманкулов: ЕХҲТ доирасида Украинага ҳарбий жўнатишга асос йўқ

290

Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкулов КХШТ асосида Украинага қирғиз ҳарбийларини ёки тинчлик ўрнатиш кучларини юбориш мумкинлиги қаралмаганини билдирди.

«Ҳозир КХШТни унга аралашишга сабаб йўқ. БМТнинг тинчлик кучлари бўйича қандай бўлишини кўрамиз. Бироқ ҳозирча бундай режалар йўқ», — деб қўшимча қилди Иманкулов.

Хавфсизлик кенгашининг котиби «Россия билан Украина ўртасида шартнома процесси фаол фазага кирди» деб ҳисоблайди. Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин билан Украина лидери Владимир Зеленский учрашиши айтилган, бу ҳақда рус бошчисининг ҳам, украин президентининг атрофидагилар ҳам билдиришган.

«Бизга дўст икки давлат ўртасида шундай бўлаётганини кўриш жуда оғир. Бунинг бари яқинда тугайди деб ишонаман. Мен ҳам Россия билан Украина тез орада келишиб, тинчлик ўрнатишини истайман. Мен фақат шуни хоҳлайман», — деб сўзини якунлади Иманкулов.

Қозоқ амалдорининг баёноти ва мудофаа вазирлигининг раддияси

Қозоғистоннинг миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Алнур Мусаев 2 мартда Фейсбук саҳифасига «Қирғизистон билан Тожикистон Россиянинг босими билан ўз позицияларидан қайтиб, яширин турда унга ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришган» деб ёзган.

«Ҳарбий техникаси, ўқ-дорилари, шунингдек Марказий Осиё республикаларидаги россиялик контингент урушга қатнашиш учун Россияга чиқарилмоқда», — деб ёзган Мусаев бу маълумотни КХШТнинг котибиятидаги ўз манбаси билдиришганини қўшимча қилиб.

Қирғизистоннинг мудофаа вазирилиги Алнур Мусаевнинг маълумотини инкор қилган.

«Қирғизистоннинг барча ҳарбий қисмлари республика ҳудудида. Қирғизистон қуролли кучларини чет давлатлардаги бирор бир ҳарбий операцияларга қатнашиш бўйича турли тахминларни тўлиқ бекор қиламиз», — деб билдиришган мудофаа вазирлигидан.

Қирғизистоннинг ўртоқлик позицияси

Россия Украинага 24 февраль тонгида ҳужум қилган. Урушда Қирғизистон расмий ўртоқлик позициясида.

«Албатта, биз кичик давлатмиз. Бизни урушни тўхтатиб қўйишга кучимиз етмайди. Шу сабаб биз холис давлат бўлишимиз керак», — деган Жапаров 9 мартда.

5 мартда қирғиз ТИВ бошчиси Руслан Казакбаев Қирғизистон уруш тинчлик билан тугашидан умид қилишини, ўлка рус-украин музокаралари учун майдонча бўлишга тайёрлигини билдирган.

БМТнинг бош ассамблеяси 2 мартда Украина бўйича резолюцияни маъқуллаган. Резолюцияда Россияга Украинадаги ҳарбийларини чиқариб, республикага куч ишлатиш ҳаракатини тўхтатиш талаби айтилган. Резолюцияни 141 давлат қўллаган, 5 мамлакат — Россия, Беларус, Сурия, Шимолий Корея ва Эритрея қарши овоз берган. 35 мамлакат, уларнинг орасида Қирғизистон овоз бермаган.