«Қалбаки дипломлар»: МХДҚ мамлакат бўйича 20дан ортиқ университетни текширмоқда

362

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан муассаса ходимлари қалбаки дипломлар берилиши мумкинлигига боғлиқ қирғиз университетларини текшира бошлаганини билдиришди.

МХДҚнинг маълумотига кўра, Ж. Боласағун номидаги Қирғиз миллий университети берган дипломларнинг сони кўпроқ шубҳалантирмоқда — 28 диплом. Қирғиз миллий аграр университетида берилган 11 диплом, И. Арабаев номидаги университетда ва Қирғиз давлат жисмоний тарбия академиясида бештадан диплом текширилмоқда.

МХДҚ пойтахтдаги университетлардан ташқари, Ўш, Чуй, Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятларидаги ОЎЮни ҳам текширмоқда. КОСУ, БААУ ва «Манас» каби халқаро олийгоҳлар дипломлари текширилаётган университетлар рўйхатида йўқ.

Бунгача МХДҚ президент СадИр Жапаровнинг топшириғи билан барча даражадаги давлат хизматчиларининг дипломлари ва қўш фуқаролиги текширила бошлаган. Текширув шу йилнинг 24 январида бошланган, уч ой давом этади.

Ҳозирда Жогорку Кенешнинг тўрт, шаҳар кенгашининг уч депутати, аппаратнинг бир ходимини ва икки судьянинг дипломи текширилмоқда. Бундан ташқари, 12 давлат ходимини қўшфуқаролиги текширилмоқда.