Украинага ҳужум: «Биринчи канал»даги акция, ҳалок бўлган хомиладор аёл ва Донецкка берилган зарба

343

Украинанинг Мариупол шаҳрида туғруқхона ва болалар касалхонасини ўққа тутиш натижасида жабрланган ҳомиладор аёлларнинг бири вафот этди. Аёл вафот этганини маҳаллий жарроҳ ва Associated Press журналисти тасдиқлади.

Маълумотга кўра, аёл билан бирга қорнидаги бола ҳам ўлган.

Болалар касалхонасига яқин жойлашган Мариуполнинг №3 туғруқхонасига авиа ҳужум 9 мартда бўлган. Украин томон шу куни уч киши вафот этиб, яна 17 одам жабрланганини билдирган.

Кейин ижтимоий тармоқларда ва Кремлга таянган каналларда туғруқхонага зарба «сунъий» экани ҳақида маълумотлар тарқалган. Шундай маълумотларни бир неча рус нашрлари ҳам ёзиб, бино Украинанинг «Азов» махсус отряди учун қўлланилганини айтишган.

Meduza рус нашрларининг аргументларини текшириб, таҳлил қилиб, маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди деган хулоса чиқарган.

Шунингдек, ҳужум «қалбаки» деган теорияни маъқуллаганлар бу воқеа бўлган жойдан олинган видеони — атайлабми ёки йўқми — эътиборга олишмаган.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mstyslav Chernov (@mstyslav.chernov)

Ўзларини мустақил деб эълон қилган Донеск халқ республикаси (ДХР) марказида ОАВларининг маълумоти бўйича ракета портлаган. Турли маълумотларга кўра, натижада 20га яқин одам ҳалок бўлган.

ТАСС агентлигининг маълумотида, шаҳарга «Точка У» ракетасининг бўлаклари тушган. «ДХР»нинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, портлашда 36 одам жабрланган.

«ДХР» бошчиси Денис Пушилин ракета Донеск вилоятининг украин ҳарбийлари назорат қилган томонидан отилиб, унинг «кассета бомбаси» бўлган деб билдирмоқда. Украинанинг мудофаа вазирлиги Донескка ракета тушишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, бу «Россиянинг ёки яна бошқа ўқ-дори экани номаълум» деб билдирди.

Икки давлат ўртасида давом этаётган уруш шароитида рус фуқаролари жанжалга қарши чиқишни давом эттирмоқда. Бу сафар Россия ҳукуматининг «Биринчи канал» муҳаррири Марина Овсянникова «Время» теледастурининг эфирига урушга қарши плакат кўтариб кириб борди.

Воқеадан кейин Овсянникова қўлга олиниб, Останкино телемарказининг навбатчилик бўлимига етказилгани маълум бўлди.

Президент Владимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Твиттер саҳифасида 14 мартда рус-украин музокараларида «техник танаффус» олинганини, музокара 15 мартда давом этишини билдирди.

 

Бундан ташқари, украин президенти Владимир Зеленский рус томон билан сўзлашувларни «ёмон эмас» деган.