«Мегаком»нинг собиқ директори Ақилбек Жамангулов икки ойга қамоққа олинди

266
Акилбек Жамангулов

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 12 мартда собиқ депутат ва «Альфа Телеком» ЁҲЖнинг («Мегаком») собиқ директори Акилбек Жамангуловни икки ойга қамоққа олди. У 12 майгача №1 тергов изоляторида сақланади.

Бунгача бир қанча ОАВлари бош прокуратура Жамангуловни фирибгарликда гумон қилаётганини ёзишган. Назорат органидан унга нисбатан «Фирибгарлик» моддаси билан жиноий қўзғалганини тасдиқлашди. Дастлабки маълумотлар бўйича, собиқ депутат Жанубий Кореядан келган инвесторнинг йирик суммадаги пулини ўзлаштириб олган.

Акилбек Жамангулов олтинчи чақирилишда «Республика-Ата-Журт» партиясидан депутат бўлган. у 2018 йилнинг октябрида «Мегаком» алоқа операторининг бошчиси лавозимида бўлгани учун парламент депутатлигидан бош тортган.

Акилбек Жамангулов «Мегаком»нинг энг ёш етакчиси бўлган ва ўша вақтда — 30 ёшда эди. 2015 йилгача бир неча заводда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. У Кеминда ZETH Cement заводининг ижройи директори, «Шанфен ЗEТ Цемент» ишхонасининг бош директорининг ўринбосари бўлиб, олтин қазиш бўйича Gold King Plus компаниясини бошқарган.

2008 йили у «Тар-Суу» МЧЖнинг ижройи директори бўлиб, кейин «Қирғиз агро озиқ-овқат корпорацияси»да юқори лавозимларда ишлаб, уч йил «Манас» аэропорти бошқармасининг аъзоси бўлган.

Жамангулов 15 ёшидан бошлаб Балиқчининг ликер-ароқ маҳсулотлари заводида мутахассис бўлиб ишлаётгани хабар қилинмоқда.

2020 йили у парламент сайловига ҳукуматнинг «Биримдик» партиясидан қатнашиш учун «Мегаком» директорлигидан кетган. У партия рўйхатининг бошида турган.

Партия сайлов натижаси билан парламентга ўтган, бироқ Жамангулов еттинчи чақирилиш таркибига қўшилмаган. 2020 йилдаги сайлов қонунбузарликлар, рақиб партиялар вакилларининг оммавий муштлашувлари билан эсда қолган.

Унда парламентга ҳукуматнинг «Биримдик», Матраимовларга алоқадор «Мекеним Қирғизистон» ва ҳукуматга содиқ «Қирғизистон» партиялари ўтиб, кўп мандатни шу уч партия бўлишиб олган. Мухолифатчи «Бутун Қирғизистон» партияси 7%лик сайлов бўсағасидан ўтиб, энг кўп мандат олиши керак эди.

Бироқ 5 октябрда қирғизистонликлар сайлов натижасидан норози бўлиб митингга чиқишган, натижада Оқ уйни босиб олиб, қамоқдаги сиёсатчилар бўшатилган, уларнинг қаторида Садир Жапаров ҳам бор. Натижада 2020 йилдаги сайлов натижаси бекор қилиниб, олтинчи чақирилиш ортиқча бир йил парламентда ўтирган.