«Эйр Манас» Россияга рейсларини март охиригача тўхтатди

282

«Эйр Манас» авиакомпанияси Россияга парвозларни мартнинг охиригача тўхтатди. Бу ҳақда «Клооп»га компаниянинг вакили маълум қилди. Буни у Россия ҳудудидаги рейсларнинг суғуртаси бекор қилингани билан тушунтирди.

«Биз суғурта масаласини яқин орада ҳал қилишга ҳаракат қиламиз», — деб билдиришди Эйр Манасдан.

Бунгача шундай сабаб билан қозоғистонлик икки авиакомпания Россияга парвозларни тўхтатган — Air Astana ва Qazak Air, бироқ кейин иккинчи компания бу фикрдан қайтган.

Бу орада Россия аэрофлоти 14 мартда Қирғизистонга парвозларни тиклади — компаниянинг танаффусдан кейинги биринчи рейси Бишкекка соат 18:10да қўнган.

Россия билан Қирғизистон ўртасидаги рейслар

Россия авиакомпаниялари санкциялар сабаб халқаро рейсларни тўхтатди, унинг орасида Қирғизистонга ҳам самолётлар учмай қолди.

Биринчилардан бўлиб S7 Airlines билан «Азур эйр» компаниялари рейсларни тўхтатиш қарорини қабул қилишган, бироқ кейин ишини қайта тиклаган.

«Аэрофлот»дан ташқари, Қирғизистонга Россиянинг «Уралские авиалинии» авиакомпанияси парвозларни давом эттирмоқда.

Қирғизистоннинг «Авиатрафик» компанияси Бишкек ва Ўш шаҳарларидан Россияга парвозларни амалга оширмоқда. Парвозлар графигини «Манас» аэропортининг сайтидан кўриш мумкин.

Украинага бостириб киргандан кейин Россия авиакомпаниялари ҳам бутун ўлка каби халқаро санкцияларга учради. Россиянинг фуқаровий самолётларининг деярлик ярми лизинга (ғарб компанияларидан ижарага олинган) олинган.

Санкциялар сабаб ижарага берувчилар самолётларини Россиядан чиқариб олиш мажбуриятини олишган. Энди рус авиакомпаниялар ижарага олган самолётлар чет ўлкага учса ўша ерда қамоққа олиниши мумкин.

Россия президенти Владимир Путин 14 мартда буйруқ чиқариб, рус авиакомпанияларига ижарадаги самолётларга ҳуқуқларни рўйхатга олишга рухсат берган.