14-мартда Россия ҳукуматининг «Биринчи канали» муҳаррири Марина Овсянникова «Время» теледастурининг эфирига урушга қарши плакат кўтариб кириб борди. Ўша вақтда дастур бошловчиси Екатерина Андреева жонли эфирда ғарб санкцияларига қарши туриш ҳақидаги сюжетнинг кириш сўзларини ўқиётган эди.
Овсянникова жонли эфирда студияга кириб бориб, «Урушни тўхтатинглар», «Урушга йўл йўқ» деган шиорни айта бошлаган. Бир неча сониядан кейин эфирга зудлик билан тайёрланган сюжетнинг кадрлари берилган.
Жонли эфирга кириб келишдан олдин Овсянникова видео мурожаат ёзиб, Россияни Украинага ҳужумини қоралаб, буни «жиноят» деб атаб, унга «рус президенти Владимир Путинни айблаган».
Муҳаррир «Биринчи каналда» «Кремль пропагандасини олиб боргани» учун уялаётганини ҳам айтган.
«Ёлғон айтиб, рус халқини зомбига айлантиришга йўл берганим учун жуда уяляпман», — деди у. Воқеадан кейин Овсянникова қўлга олиниб, Останкино телемарказининг навбатчилик бўлимига етказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси ва «Агора» гуруҳининг етакчиси Павел Чиков адвокат Даниил Берманга таяниб айтди. Чиковнинг айтишича, телемарказга Москванинг Шимолий-шарқ маъмурий округидаги ИИБнинг полицияси келган.
Дунёнинг урушга қарши реакцияси
Алексей Навалнийнинг сафдоши Любов Соболь Твиттер саҳифасига Овсянникованинг акциясини телеэкрандан кесиб олинган скриншотини чиқариб, The Guardian журналининг интервьюсини жойлаган. Буни журналнинг «эртанги бош саҳифаси» деб тахмин қилган.
Завтрашняя обложка The Guardian с Мариной Овсянниковой. pic.twitter.com/1TwzESALOn
— Соболь Любовь (@SobolLubov) March 14, 2022
Украина президенти Владимир Зеленский ҳам бу воқеа бўйича фикр билдириб, Овсянниковага жасорати учун миннатдорчилик билдирди.
«Мен ҳақиқатни етказиш ҳаракатини давом эттираётган россияликларга, уларнинг орасида «Биринчи канал»нинг эфирига урушга қарши плакат билан кириб борган қиздан миннатдорман», — деди Зеленский.
АҚШ президентлигига номзод бўлган Демократлар партиясидаги Берни Сандерс Твиттер саҳифасида Овсянникова акциясини «зўр жасорат» деб атаган.
24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши ҳарбий операцияларни бошлаганини маълум қилган. Унинг айтишича, операциянинг мақсади — «8 йилдан бери геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украина чегарасини «демилитаризация ва денатсификация қилишга интилади» деб билдирган.