Уч қирғиз банкида Visa ва Mastercard карталари ишламай қолиши мумкин

333

«Кыргызстан», «Керемет» ва РСК банкларида Visa ва Mastercard карталари ишламай қолиши мумкин. Бу ҳақда Economist нашри ўз манбаларига таяниб ёзди. Журналистлар бу банкларнинг процессинг маркази Россияда жойлашганини, бунгача Visa ва Mastercard Россия билан ишлашдан бош тортишганини тушунтиришди.

Аввалроқ Қирғизистоннинг миллий банки ўлкадаги айрим банкларнинг Visa ва Mastercard карталари ишламай қолиши мумкинлигини эслатиб, «Элкарт» карталарига ўтишни таклиф қилган.

«Санкция Россиянинг процессинг марказларига тарқалган вақтда бир неча банкларни (у ерда ишлаган) Visa ва Mastercard карта эгалари-мижозлар бошқа банкларнинг инфраструктурасида (банкоматлар, POS-терминаллар) ишламай қолиши мумкин. Бироқ улар ўша банкларнинг филиалларида/омонат кассаларида назорат-касса хизматларида ишлаши мумкин», — деб ёзган асосий банкдан.

Уларнинг айтишича, «Россия банкларига санкциялар киритиш ва Visa ва Mastercard карталарини ўчириш Қирғизистоннинг тўлов тизимини ишига бевосита таъсир қилмайди. Сабаби Қирғизистонда «Элкарт» тўлов карталари билан миллий ҳисоб тизими ишлайди».

РСК банкдан «Клооп»га уларнинг процессинг маркази Россияда жойлашганини тасдиқлашди. У ердан ҳозирда карталар ишлаётганини, хавотирга ўрин йўқлигини таъкидлашди. «Кыргызстан» банки ёзма равишда расмий билдирув олмагунча жавоб беролмаслигини айтишди, «Керемет» банки билан материал чиқаётганда боғланишни имкони бўлмаган.

Бу бошқа банкларга ҳам таъсир қиладими?

Прогрессинг марказлари Россияда жойлашмаган банклар «Клооп»га уларнинг мижозларида Visa ва Mastercard карталари билан ишлашда муаммо бўлмайди деб билдиришди.

«Оптима Банк»дан ҳам санкциялар ўз мижозларига таъсир қилолмаслигини айтишди.

«Бизнинг процессинг марказимиз Қозоғистонда жойлашган. Санкциялар Қирғизистондаги карталарга таъсир қилмайди», — дею билдиришди банкдан.

«Демир Банк»дан ўзларининг шахсий мулки процессинг маркази борлигини, банк Россияга боғланмай Visa ва Matercard билан тўғридан-тўғри ишлашини маълум қилди.

KICB банки «уларнинг процессинг маркази Қирғизистонда жойлашгани сабаб карталари ишлайверишини» айтишди.