Россияда қирғиз ва тожик мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув бўлди

341

Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводида 8 март куни Қирғизистон билан Тожикистондан борган мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув бўлган. бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистоннинг Россиядаги элчилигига таяниб ёзди.

Элчиликдан жанжал ҳаётий асосларга боғлиқ бўлганини, аниқ сабаби аниқланаётганини билдиришди.

Муштлашувнинг видеосини Mash телеграм-канали 10 мартда чиқарган. Портал маълумотида, муштлашув 8 март куни ишхонанинг ошхонасидан бошланган.

Видеода форма ва каска кийган йигирмадан ортиқ ишчи ошхонада муштлашаётганини кўриш мумкин.

Телеграм-каналнинг маълумотига кўра, ишхона раҳбарияти муштлашувга қатнашган ишчиларнинг барини ишдан бўшатмоқчи, кейин улар депортация қилиниши мумкин.

Заводда олдин ҳам муштлашув бўлган

2018 йилнинг ноябрида шу заводда қурилишда ишлаган қирғиз ва қозоқ фуқаролари муштлашган.

Унда Амур вилоят полицияси жанжал ҳаётий келишмовчилик сабаб бўлганини, унга қатнашганларнинг бири қўлга олиниб, унга «Танага оғир зарар етказиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалганини маълум қилган. Муштлашувда жабрланган 18-ёшдаги иккинчи фуқаро реанимацияга тушгани айтилган. Бундан ташқари, яна бир одам жабрланиб, у касалхонага ётишдан бош тортган. Завод раҳбарияти ТАСС агентлигига жанжалга айбдорлар Россиядан депортацияланади деб билдирган.

Заводда маош тўланмаслиги сабаб чиққан қўзғолон

2020 йили 13 июлда интернетда Амурдаги газни қайта ишлаш заводида ишлаган ходимларнинг қўзғолон қилган видеоси тарқалган.

Ундаги видеода қурилиш формасини кийган ходимлар техникаларни синдиришганини кўриш мумкин. Шу сабаб завод ҳудудига ОМОН киритилиб, тергов қўмитаси оммавий тартибсизлик бўйича иш қўзғаган.

Ишчилар Сибир.Реалии нашрининг мухбирига қўзғолон маош тўланмагани сабаб чиққанини айтишган. Мухбирларнинг айтишича, уч ойдан бери тўланмаётган маош қачон берилишини сўраб борган икки ишчини ишдан бўшатилиши ишчиларнинг қўзғолонига сабаб бўлган.

«Бизга 3 ойдан бери ойлик беришмайди. Кимгадир камида бир қисмини тўласа, айримларга умуман ҳеч нарса бермади. Қўшни майдончаларда ишчиларга кўпроқ тўлашади, кечиктирилмайди, озиқ-овқати ҳам анча яхши! Нима учун бир жойда ходимлар яхши овқатланиб, вагонларда 3-4 кишидан яшаб, кимларгадир эса «бўтқа бериб», бир вагонга 8 кишини жойлаштиришади», — деб билдирган шунда норози бўлган муҳожирларнинг бири Сибир.Реалии нашрига.