Temirov Live’нинг суриштируви: Президентнинг юқори лавозимни эгаллаган навбатдаги қудаси ким?

319

Temirov Live таҳририятининг журналистлари президент Садир Жапаровнинг ҳозирда юқори лавозимда ишлаётган навбатдаги қариндоши ҳақидаги суриштирувни эълон қилишди. Журналистлар уларнинг қариндошлик алоқаларини исботлаб, бу одам Садир Жапаров президент бўлгандан кейин юқори лавозимда ишлай бошлаганини аниқлашган.

Қариндошлик алоқалари

Гап ҳозирда Ҳисоб палатасида раҳбарлик лавозимида ишлаётган Алмазбек Акматов ҳақида бормоқда.

Журналистлар Акматов президент Садир Жапаровнинг кичик укасининг аёли Мээрим Акматованинг тоғаси эканини аниқлашган.

Temirov Liveнинг суриштирувидан скриншот.

«Шундай қилиб, Ҳисоб палатаси етакчисини президентга қариндошлик алоқаси борлиги аниқланди», — деб билдиришди журналистлар.

Бош айлантирган карьера

Журналистлар Акматов 2020 йилдаги октябрь воқеаларидан кейин лавозимда кўтарилганини тасдиқлашган — ўша вақтда Садир Жапаров давлат раҳбарлигига келган.

Жапаров президент бўлгунча Алмазбек Акматов Ҳисоб палатасининг жанубий ҳудуди бўйича вакиллигининг бошчиси бўлиб тайинланган. 2021 йилнинг январида Жапаров президент бўлиб сайлангандан бир ой ўтиб, Акматов Ҳисоб палатасининг аудитори бўлган. икки ойдан кейин апрелда президент фармони билан Ҳисоб палатаси раҳбарлигига тайинланган.

Президентнинг юқори лавозимдаги бошқа қариндошлари

Президентни Алмазбек Акматовдан бошқа катта лавозимда ишлаган қудалари ҳам бор.

Бунгача Temirov Liveнинг журналистлари президентнинг бошқа қудалари ҳақида ҳам суриштирувни чиқаришган. Улар: Таштанбек Каймазаров, Айдар Адилбеков ва Турусбек Тумонбаев.

Таштанбека Каймазаровни президент Давлат миграция хизматининг директори қилиб тайинлаган. Садир Жапаровнинг қудаси Давлат миграция хизматини бошқаради — Factcheck Айдар Адилбеков – «Северэлектро» бошчисининг ўринбосари. Temirov LIVE президентни юқори лавозимдаги қудаларини рўйхат қилди.

Турусбек Тумонбаев «Унаа» давлат ишхонасининг директори бўлган. Журналистлар Тумонбаевни коррупция ишлари ҳақидаги суриштируви чиққандан кейин у ишдан бўшатилиб, бироқ жавобгарликка тортилмаган.

Президентнинг қудаси бошқарган «Унаа» ишхонасини 527 млн сомлик тендери текширилмоқда, бироқ Садир Жапаров президентликка номзод бўлганда давлат бошқарувига қариндошларини, яқин дўстларини ва сафдошларини аралаштирмаслигини айтиб ишонтирган эди.