Президент аппарати ноқонуний активларни қонунийлаштиришни тавсия этди

332
Даря Удаловани «Клооп» учун иллюстрацияси

Президент аппаратининг янги қонун лойиҳаси фуқароларга барча ноқонуний активларини ихтиёрий равишда декларацияга киритишга йўл беради. Қонун лойиҳасида анонимлик ва жиноий жавобгарликдан озод қилиш кафолатланган.

Қонун лойиҳасига кўра, қирғизистонликлар махсус декларация топшира олишади. Ҳужжатда уларни олдин бирор сабаблардан ҳужжатга кирмай қолган, ноқонуний ва жиноий йўл билан келса ҳам барча даромадлари ва мулклари кўрсатилади.

Шу билан бирга активларни келган манбасини очиқлашга ҳеч ким мажбур бўлмайди. Махсус тайёрланган янги декларация уларнинг қонунийлигини тасдиқлайди.

Қонун лойиҳасига кўра, бу чораларнинг мақсади — ички, ташқи инвестияларни кўпайтириш ва яширин иқтисод улушини камайтириш. Бундан ташқари, қонун активларнинг бутунлигини ва уларни эгаларини мулклари ихтиёрий равишда декларацияга киргунча юзага келадиган қонунбузарликлар учун жавобгарликдан ҳимоялаш кафолати таъминланиши керак.

Қонун лойиҳасини таҳлил қилган «Адилет» ҳуқуқий клиникаси медалнинг иккинчи томонини билган.

«Амалда киритилаётган таклифлар билан инсонийликка қарши барча жиноятлардан, барча хизмат жиноятларидан, бандитизмдан, одам сотиш ва меҳнатни ноқонуний эксплуатациялашдан фойда кўриш қувватланади», — деб ҳисоблашади юристлар.

Ҳозирда қонун лойиҳаси очиқ фойдаланишда йўқ, бироқ «Клооп»нинг қўлига ҳужжатнинг нусхаси тегди, уни материалнинг охиридаги илова орқали кўриш мумкин. Президент аппарати уни расмий қачон жамоатчиликка олиб чиқиши номаълум. Ҳужжатни шу йилнинг охиригача қабул қилиш режалаштирилган, сабаби қонун лойиҳасида махсус декларацияларни 2022 йилнинг 31 декабригача топшириш зарурлиги айтилган.

«Адилет» ўз таҳлилида қонун лойиҳаси ўлка Конституциясига, Қирғизистон ўзи аъзо бўлган халқаро шартномаларга ва ҳужжатларга ҳамда коррупцияни бартараф қилиш ва олдини олиш бўйича давлат стратегиясига қарши келишини таъкидлаган.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, бу қандай ишлайди?

Қирғизистон фуқаролари йил охиригача солиқ хизматига махсус декларация топшириши керак. Уни ҳар бир одам тўлдира олади, тўлдириш учун шахсини тасдиқлаган ҳужжат бўлиши керак.

Бу декларацияни активларни ноқонуний сотиб олиш, фойдаланиш ва эгалик қилиш учун қидирувда бўлганларгина топшира олмайди. Бироқ агар одам бошқа жиноятлар бўйича, масалан қийноқ, қотиллик, зўрлаш ва бошқа жиноятлар учун қидирувда бўлса, унда ишончнома ёзиб, махсус декларацияни вакили орқали топшира олади.

Декларацияга 2022 йилнинг 1 январигача олинган ҳар бир активни киритса бўлади. бу қандай йўл билан келгани муҳим эмас.

Жиноий жавобгарликдан озод қилиш ва анонимлилик қандай кафолатланади?

Биринчидан, махсус декларациялар бир нусхада тўлдирилади (декларант ўзига нусхасини сўраб олса бўлади, бироқ ҳужжатнинг бошқа нусхасини ҳеч ким ололмайди). Ундаги маълумотларни очиқлаб бўлмайди, маълумотни суднинг талаби билан ҳам олиш мумкин эмас.

Декларациядаги маълумотларни декларантнинг ўз эрки билан очиқлаш мумкин. Иккинчидан, қонун лойиҳаси бу маълумотлар жиноий иш қўзғаш учун фойдаланмаслиги кафолатланади. Улар махсус декларацияда кўрсатилувчи активларни сотиб олиш, фойдаланиш ёки эгалик бўйича олиб борилаётган ҳозирги суриштирувларда фойдаланилиши мумкин эмас. Бироқ бу ишлар бўйича текширувлар тўхтатилади.

Агар активлар ноқонуний сотиб олиниб, бироқ эгалари уни декларацияга киритишса, унда улар террористик ҳаракатни молиялашдан бошқа ҳар бир жиноий жавобгарликдан озод қилинади, сабаби ҳукумат бу жиноятни кечиришга тайёр эмас.

Агар декларант олдин мулкни ноқонуний олиш ёки фойдаланиш бўйича жиноятда судланган бўлса, унга ҳам амнистия қўлланилмайди.

Қонунийлаштиришнинг нархи қанча?

Ноль (плюс давлат пошлина) — агар активларнинг нархи 100 млн сомдан ошмаса. Агар ошса, унда республика бюджетининг кирими учун махсус ҳисобга бир миллион сом тўлаш зарур, акс ҳолда декларация қабул қилинмайди.

Шунингдек, активларнинг нархини декларант ўзи аниқлайди ва у «асл нархига тўғри келадими йўқми текширилмайди». Солиқ, божхона ва бошқа пошлиналарни ҳам тўлаш шарт эмас.