Муваффақиятсиз музокаралар ва Лавровнинг баёноти. Украинадаги уруш ҳақида асосий маълумотлар

327

Туркияда 10 мартда Украинанинг ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан Россия ТИВ бошчиси Сергей Лавров учрашди, бироқ томонлар бир қарорга келолмади.

Кулебанинг айтишича, улар ўқ отишни тўхтатишни ва Украинанинг Мариупол шаҳридан турғунларни эвакуация қилиш учун гуманитар коридор очиш масаласида келишолмади.

«Биз дипломатик қарорларга тайёрмиз, бироқ ҳозирда бундай бўлмаяпти. Шу сабаб ўз еримизни рус агрессиясидан ҳимоя қилишни давом эттирамиз», — деб Кулебанинг сўзларини «Украинская правда» нашри ёзди.

Лавров сўзлашувлардан кейинги матбуот анжуманида Туркияда «ҳеч ким ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишни кўзламаган» деб билдирган. Бундан ташқари, у Россия Украинага ҳужум қилмаганини, бошқа давлатларга ҳам ҳужум қилмаслигини билдирди.

«Бу ерда Россиянинг хавфсизлигига тўғридан-тўғри хавф солган ҳолат юзага келган. Ҳозир ДХР билан ЛХРгга ҳужум қилиш режалаштирилган деган янги фактларни очиқламоқда. Пентгоннинг Украина лабораторияларида патоген экспериментларга қатнашиш факти ҳаддан ошиш. Бу этник йўналишдаги биологик қурол ясаш эксперименти эканидан шубҳамиз йўқ», — деди Лавров.

Бироқ, АҚШ Пентагонининг амалдори Лавровни Украинада биоқурол ишлаб чиқиш ҳақида айтганларини инкор қилди. Бу ҳақда ВВСнинг рус хизмати билдирди.

«Бу Украинани ва АҚШни айблаш учун Россия провокация уюштириши мумкинлигини англатади», — деди Пентагон вакили.

Бу орада Киев мери Виталий Кличко уруш ҳаракатлари сабаб шаҳарда икки миллион атрофида одам қолганини билдирди.

«Шундай бўлса ҳам Киев қалъага айланди. Ҳар бир кўча, ҳар бир бино, ҳар бир блок-пост мустаҳкамланмоқда», — деди у.