Ўш вилоятининг Ўзган туман прокуратураси Ўзган шаҳар мэри Нодирбек Каримов 2015-йили турли беш кварталдан 22 кишига ер участкаларини ноқонуний бергани аниқланди. Бу ҳақда бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Бош назорат органи маълумотига кўра, барча ерларнинг умумий майдони 9 минг кв метрни ташкил қилган. Қонунбузарлик ер бўйича қонунларни бажарилишини текширишда аниқланган.
Прокуратура факт бўйича судгача текширув ва тергов ҳаракатлари бошланди. Тергов натижаси билан Каримовга «Лавозим ваколатларидан фойланиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган.
Ҳозирда Ўзган шаҳар мэрига очилган жиноий иш судда кўрилмоқда. Бундан ташқари, туман прокуратураси ноқонуний берилган ерларни қайтариш учун судга мурожаат қилди.
Нодирбек Каримов Ўзган шаҳар мэри бўлиб 2021-йили тайинланган. Каримовнинг таржимаи ҳолига кўра, биринчи марта бу хизматга 2013-йили сайланган. У парламентнинг олтинчи чақирилиши депутати ҳам бўлган.