«Енгилганини тан олмайди». Юрист Атазовнинг устидан ариза ёзишини билдирди

339

Юрист Таалайгул Токтакунова Свердлов сайлов округи бўйича депутатликка номзод бўлган Шайлообек Атазов устидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ариза билан мурожаат қилади. Бунга Атазов ИИВнинг расмий билдирувларисиз мазкур сайлов округидан депутатликка ўтган Абдурахманхаджи Муртазалиевни овоз сотиб олишда айблагани сабаб. Бу ҳақда Токтакунова Фейсбукдаги саҳифасига ёзди.

«Атазов ва унинг тарафдорлари сайловда ғолиб бўлган Муртазалиевни асоссиз барча нарсада айблашмоқда. Уни бирор ишга алоқаси бор-йўқлигини ИИВ аниқлайди, шу сабаб ёлғон маълумот тарқатган айбдор жавобгарликка тортилиши керак», — деб ёзди Токтакунова.

Нима бўлган?

Бишкекнинг Свердлов сайлов округида қайта ўтган сайловда номзод Абдурахманхаджи Муртазалиев енгиб, парламентнинг еттинчи чақирилишига депутат бўлиб сайланган.

Муртазалиевдан оз овоз билан ортда қолган номзод Шайлообек Атазов рақибини сайловчиларни сотиб олди деб айтиб, митинг ўтказган.

7-февралда милицияга «номаълум одамлар ташвиқот ишларини олиб бориб, сайловчиларга пул тарқатмоқда» деган маълумот тушган. Қўлга олинганлар номзод Абдурахманхаджи Муртазалиев фойдасига ташвиқот қилишаётгани хабар қилинган. Муртазалиев қўлга олинганлар унга алоқаси йўқлигини айтган.

Шайлообек Атазов энг кўп овоз олган номзодни «овоз сотиб олишда» айблади.

4-мартда сайловчиларни сотиб олишга гумонланиб қўлга олинган Фарида Талипова исмли аёл Элнура Алканованинг штаби учун 450 минг сом олганини билдирган.

«Улар менга бир неча телефон рақами ва 450 минг сом бериб, ўшаларга пулни тарқатиб бер деган. Мен Алканова штаби учун 450 минг сомо лдим деган ишончнома ёзиб берганман», — деган Талипова. Кейин бу аёл ТИИБга гувоҳ қатори чақирилган.

«Кейин мени Муртазалиев фойдасига овоз сотиб олишда гумонланмоқда деган маълумот пайдо бўлди. Бироқ мени у болага ҳеч қандай алоқам йўқлигини яна бир марта айтаман», — деган Талипова.