Қорасувда 6 ёшли қизни зўрлаган шахс умр бўйича озодликдан маҳрум этилди

380
Иллюстратив сурат

Ўш вилоят суди 6 яшар қизчага шафқатсизлик билан бузуқ жинсий тажовуз қилган «А.Н. ўғлини» умрбод озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда 10-мартда бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, аввал Қорасув туман суди айбланувчини «Зўрлаш» моддаси билан айбдор деб топиб, 20 йилга ҳукм қилган.

Бироқ туман прокуратураси унинг жазоси «қилган жиноятининг оғирлигига мос келмаслиги учун» аппеляция шикоятини берган. Вилоят суди айбланувчини умрбод озодликдан маҳрум қилди.

2020 йилнинг август ойида ОАВлари Ўш вилоят ИИБга таяниб, ёш қизни зўрлашда гумонланган 30 ёшдаги турғун қўлга олинганини ёзишган. Гумондор 6 яшар қизни уйида ўйнаётган вақтда машинасига солиб кетиб, кейин жинсий зўравонлик қилгани маълум қилинган.

Қиз ўша куни кечда топилган. У онасига бу одам нима қилганини айтиб берган. Она милицияга ариза ёзгандан кейин экспертиза тайинланган. Унинг натижасида ёш қиз зўрлангани аниқланган.

Бундан ташқари, жабрланувчилар гумондор бунгача уч ёшли болани ҳам ўғирлаб кетишга ҳаракат қилганини билдиришган. Бироқ қизнинг онаси билиб қолиб, сақлаб қолган.

Бунгача Чуй вилоятининг Кемин туман суди 16 ёшдаги ўсмир қизни бўғиб ўлдирган кишини умрбод озодликдан маҳрум қилган. Маълумотга кўра, судланувчи қизни ўлдиришдан олдин жинсий зўравонлик қилган.

Расмий маълумотга кўра, 2021 йили вояга етмаганларга нисбатан 326 зўравонлик факти рўйхатга олинган. Бу 2020 йилга қараганда 1,5%га кўп.