Factcheck.kg: Бишкекнинг мэри Абдикадиров бир неча қурилиш компаниясининг асосчиси

328

Февралда Эмилбек Абдикадиров Бишкек мэрлигига тайинланган. Бу қарорга президент Садир Жапаров қўл қўйган. Factcheck.kg’ журналистлари Абдикадировнинг бир нечта қурилиш компанияси борлигини аниқлашган.

Журналистларнинг маълумотига кўра, Абдикадиров 2013-йилдан бери архитектура тармоғида ишлаган «Кереге Проект» лойҳасининг асосичиси сифатида кўрсатилган. Шунингдек, журналистлар бу компания 2016-йилдан бери солиқ тўламаслигини таъкидлашди.

Абдикадиров «Нур Строй Монтаж» МЧЖда Айжан Осмонкулова билан бирга асосчи ҳисобланади. Осмонкулова «ИлТегСтрой компани» ва «РоссИмперия» қурилиш компанияларига эгалик қилади.

«Нур Строй Монтаж» компаниясини Бишкекда комфорт ва бизнес-классдаги беш объекти бор. Компаниянинг комфорт-классдаги уч комплекси фойдаланишга топширилган, яна икки объектида қурилиш ишлари бормоқда. Журналистлар фаҳмича, комплексда ўрта ҳисоб билан бир кв метрнинг баҳоси таҳминан 50 минг сомни ташкил қилади.

Factcheck.kg нашри «Нур Строй Монтаж» компанияси ҳақида ОАВлари 2019-йилда ҳам ёзишганини қўшимча қилишди. Ўша вақтда компания «One Lead One Trading Limited» компанияси билан «Нарын» эркин иқтисодий ҳудудида индустриал савдо-логистик марказини қуриш ҳақида шартнома тузган. Бироқ маҳаллий турғунлар қарши чиққандан кейин шартнома бузилган.

2021-йили Бишкек мэрияси «Нур Строй Монтаж» компаниясига Абай кўчасидаги қариялар уйи ҳудудига турар-жой комплексини қуришга рухсат берган. Ҳозир бу ерда компания турар-жой комплексини қурмоқда.

Бундан ташқари, журналистларнинг маълумотига кўра, Абдикадиров 2020-йили хитойлик инвесторлар билан биргаликда — «“Сари-Таш” Халқаро эркин савдо маркази» МЧЖ — бизнесига асос солган. 2021-йилнинг ёзида у «ЭлитТауэрс» деган яна бир қурилиш компаниясини тузган. Бу компанияга ҳам Айжан Осмонкулова эгалик қилади.

Абдикадировнинг ўғли Улан ҳам тадбиркорлик қилади, у «Шербото» компаниясининг асосчиси ҳисобланади. 2021-йили мэрнинг ўғли Осмонкулова эгалик қилган «РоссИмперия» қурилиш компаниясига директор бўлган.

Бизнесдан ташқари, журналистлар билдиришича, Улан Абдикадиров 2016-йили Бишкек шаҳар кенгашининг депутати бўлишга ҳам эришган. 2021-йили яна «Ата-Журт Кыргызстан» партияси билан шаҳар кенгаши депутатлигига номзод бўлган, бироқ ўтолмаган.

Factcheck.kg нашрининг журналистлари билдиришича, «Муниципал хизмат ҳақидаги» қонунга кўра, мэр шахсан ўзи ишончли одамлар орқали бизнес қила олади.

«Бундан ташқари, “Давлат фуқаролик хизматлари ва муниципал хизмат ҳақидаги” моддага кўра, тадбиркорлик ишидаги мафаатлар тўқнашувига олиб келади», — деб таъкидлашди журналистлар.