ТИВ: Украинадан охирги уч кун ичида 105 қирғизистонлик чиқиб кетди

Украинадаги уруш сабаб 5-6-7 март кунлари 105 қирғиз фуқароси учинчи давлат орқали ўлкадан чиқиб кетди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, 5 мартда Қирғизистоннинг 35 фуқароси — уларнинг 13 ёш болалар — элчилик уюштирган автобуслар билан Лвов шаҳридан Полшага эвакуацияланди.

6 мартда 45 фуқаро Молдова — Руминия — Болгария йўналиши билан келиб, Туркиянинг чегарасидан ўтди. 5 мартда ТИВ Болгария ҳукумати билан келишиб, қирғизистонликлар учун яшил коридор очилган.

7 мартда 25 қирғиз фуқароси Молдова орқали Туркияга автобус билан етказилгани маълум қилинди. Вазирлик Туркияга борган фуқаролар Қирғизистонга кетиш учун керак бўлган ҳужжатларини олишларини таъкидлаган.

Украинадан эвакуацияланган қирғиз фуқаролари. Сурат: Украинадаги элчи Идирис Кадиркуловнинг фейсбук саҳифаси.

ТИВнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳозирда Қирғизистоннинг айрим фуқаролари ҳамон Украина шаҳарларида қолмоқда. Улар билан элчилик тиғиз алоқада эканини таъкидлади.

Шунингдек, вазирлик уруш бўлаётган шаҳарлардаги қирғизистонликларга махсус ҳимоя жойларида бўлишни тавсия қилди.

Уруш бошланганда Украинада Қирғизистоннинг 1 357 фуқароси борлиги маълум бўлган. Дипломатик вакиллик 300 одам билан доимий алоқада эканини, 680 одам консуллик рўйхатида эканини билдирган.

Бунгача элчилик 30га яқин қирғизистонлик давлатдан ўзи чиқиб кетганини билдирган. 1 мартда Украинадан Қирғизистоннинг 112 фуқароси, уларнинг орасида элчиликни икки ходими эвакуацияланган. 2 мартда элчилик Украинадан чиққан 25га яқин фуқарони Лвов шаҳрига етказган.

БМТнинг қочқинлар иши бўйича агентлиги Украинадаги урушнинг 10 кунида ўлкадан 1,5 миллиондан ортиқ одам қочиб чиққанини билдирган.

Украинадаги уруш

24 февраль тонгида Россия Украинага бостириб кириб, шундан бери ўлканинг барча ҳудудларида ҳаводан ракета ва артиллерия ҳужумларини давом эттирмоқда.

Ҳарбий агрессия бошланишида Россиянинг мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳарбий инфраструктурасига зарба беришини айтган. Бироқ мартнинг биринчи кунларидан бошлаб артиллерия ва авиация ҳужумларидан Украинанинг турли шаҳарларида кўплаган турар-жойлар вайрон бўлди.

БМТ 24 февралдан 5 мартгача Украинада 364 турғун ҳалок бўлганини, яна 759 киши яраланганини маълум қилди. Қурбонларнинг 25 ёш болалар.

Ташкилотнинг маълумотига кўра, одамларнинг кўпи катта радиусга тарқалган портловчи артиллерия ва ракета снарядларининг ўқидан ва ҳаводан ёғдирилган ўқдан вафот этиб, яраланган. Бироқ БМТ қурбонларнинг сони бундан ҳам кўпайиши мумкин деб ҳисоблайди.

Ташкилотдан аввалроқ уруш ҳаракатлари бўлаётган украин шаҳарларида гуманитар вайроналар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. БМТ томонларни ўқ отишни тўхтатиб, турғунлар уруш бўлаётган ҳудудлардан хавфсиз жойга чиқиб кетиши учун гуманитар коридорларни очишга чақирди. Коридорлар уруш бўлган ҳудудга гуманитар ёрдам етказиш учун ҳам керак.

Гуманитар коридор очилгани ҳақида икки марта эълон қилинган — 5,6 мартда — бироқ икки марта ҳам амалга ошмаган. Бунга икки томон тўсқинлик қилди деб бир-бирини айблади.

7 мартда Россиянинг мудофаа вазирлиги «тинчлик режимини» эълон қилиб, Киев, Харков, Суми ва Мариупол шаҳарларида гуманитар коридорлар очилганини билдирган. Бироқ Россия бу коридорлар орқали қочқинларни ўзининг ҳудудига, Россияни Украинага ҳужум қилишини қўллаган Белорус ўлкасига ўтказишни режалаштирмоқда. Бу Украин ҳукуматини қониқтирмади.