ТИВ: Қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтишга қўйилган чекловни олиш бўйича иш давом этмоқда

389

Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги фуқаролар учун назорат ўтказиш пунктлари орқали қирғиз-қозоқ чегарсини кесиб ўтишдаги чекловларни бекор қилиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Бунгача ҳайдовчилар Қозоғистон билан чегара ёпиқ бўлгани учун Европа давлатларига иш визаларни олишда қийналишаётганидан норози бўлишган эди. Уларга Қирғизистонда вакиллиги йўқ давлатларни визасини олиш учун қўшни давлатга самолёт билан боришга тўғри келган.

ТИВдан «бу масала қозоқ томон билан икки томонлама сўзлашувларнинг барча даражасида муҳокама қилинаётганини, бу доим назоратда эканини» таъкидлашди.

Вазирликдан Қирғизистонда Европанинг 3 давлатини дипломатик вакиллиги борлигини билдиришди: Германия, Швейцария ва Венгрия. Уларда бошқа давлатларнинг визаларини бериш ваколати бор.

  • Германиянинг Бишкекдаги элчилиги қирғизистонликларга Бельгия, Греция, Люксембург, Норвегия, Португалия ва Швецияга қисқа муддатли 90 кунлик визаларни беради;
  • Швейцариянинг Бишкекдаги элчилиги қирғизистонликларга Франция, Финляндия, Лихтенштейн, Латвия, Эстония, Полша, Словакия, Словения ва Чехияга 90 кунлик виза беради;
  • Венгриянинг Бишкекдаги элчилиги қирғизистонликларга Греция, Испания, Италия, Литва ва Нидерландияга 90 кунлик виза беради;
  • Шунингдек, Бишкекда Шенген шартномасига кирган давлатларнинг визаларини олиш учун билдирувларни қабул қилган Visametric, VFS Global ва TLS Contact виза марказлари очилган;
  • Visametric виза марказида Германиянинг Бишкекдаги элчилигини ёрдами билан Шенген шартномасига кирган давлатларга билдирувларни қабул қилиш жараёни олиб борилади: Бельгия, Греция, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Португалия ва Швецияга 90 кунлик виза олса бўлади;
  • VFS Global виза марказида қуйидаги давлатларга виза олса бўлади: Австрия, Венгрия, Испания, Греция, Литва (ҳайдовчилар учун иш визалари билан), Нидерландия ва Италия;
  • Буюк Британиянинг Бишкекдаги виза марказида (TLS Contact) Hyatt Regency отелида ойига бир-икки марта визага ҳужжатларни қабул қилади.

Бугунги кунда қандай чекловлар бекор қилинган?

Қозоғистон орқали чегарадан ўтишга 2020 йили COVID-19 пандемияси сабаб тақиқланган. ТИВ таъкидлашича, шундан бери айрим чекловлар секин-асталик билан бекор қилинмоқда.

2020 йилнинг августидан бери чет давлатлари ОЎЮларининг абитуриентлари ёки талабалари чет мамлакатларнинг дипломатик ва консул вакилликларидан визаларни узайтириш учун Қозоғистонга кира олишади. Бироқ бунинг учун олдиндан Қозоғистоннинг ТИВга дипломатик нота юбориш керак.

Бундан ташқари, Бишкек — Нур-Султон — Бишкек, Бишкек — Олмаота — Бишкек ва Бишкек — Туркистон — Бишкек йўналиши бўйича авиарейслар қайта тикланган.

Шу йилнинг февралида қозоқ томон билан Қирғизистондан Россияга темир йўл орқали йўловчи ташиган поездлар учун ўз ҳудудидаги чегарасини очиш бўйича келишилган.