Биринчи май ТИИБи 5-мартда Россия элчилиги олдида тинчлик митингига чиққан фаол Мирлан Атакозуни қўлга олди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова Фейсбук саҳифасида билдирди.
Абдирасуловани айтишича, Атакозу «Майда бебошлик» моддаси билан айбланмоқда. Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиси фаол митингда тақиқланган ҳаракатлар қилганини таъкидлайди.
«У ўзи 2 соатдан бери алоқага чиқмаяпти. Уни 14 соатдан бери қандай ҳолда ушлаб туришгани номаълум. Биз уни милиционерни қонуний талабига бўйсунмаган деб ушлашган деб ўйлаяпмиз. Бироқ мен доим айтаман, милиция ходимларининг талаби ўзи қонуний бўлиши керак», — деган ҳуқуқ ҳимоячиси.
Унинг айтишича, тинч йиғилишлар ҳақидаги қонунга кўра, митинглари урушга чақириқлар, зўравонликлар, инсон ҳуқуқларини бузишлар бўлганда ва бошқа тинч йиғинни тўхтатиш мақсадида қарши йиғин ўтказилганда тақиқланади. Агар юқорида айтилгандай асос йўқ бўлса, милиционерни тинчлик митингини тўхтатиш талаби ноқонуний.
5-мартда Атакозу ушлаб турилган Ички ишлар бошқармасига ҳақиқатчи институтининг вакиллари ҳам боришган. Улар фаол бирор бир шикоятларни айтмаганини таъкидлашган. Шунингдек, 6-мартда соат 10да фаолни суд мажлиси бўлишини хабар қилишган.
6-мартда Мирлан Атакозу Фейсбук саҳифасида Биринчи май ТИИБининг ходимлари уни бир кеча ушлаб туришганини тасдиқлаб, суд мажлисини кутаётганини айтган.
Ҳозирда ИИВ фаолни қўлга олини ҳақида маълумот бермади.