Ташқи ишлар вазири Россия билан Украинани тинчликка чақирди

317

Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев 5-мартда россиялик касбдоши Сергей Лавровнинг таклифи билан Москвага расмий сафар билан борди. У брифингда Россия билан Украинани тинчликка, можарони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди.

Дипломатлар ҳамкорлиги учун бир-бирига миннатдорчилик билдириб, ЕОИИ ҳақида мақтовлар айтишди. Казакбаев ЕОИИга раислик қилиш Қирғизистонга ўтганини билдирди. Май ойида Қирғизистон Евросиё иқтисодий форумини ўтказишни режалаштирмоқда. Казакбаевни айтишича, у Лавров билан қирғиз мигрантлари ва уларнинг муаммолари ҳақида ҳам сўзлашди.

*(Таҳр) Россия ўз ҳаракатларини «махсус операция» деб атаяпти. Украина эса «уруш» деб атаяпти — аҳоли пунктлари бомбаланиб, рус армияси шаҳарларга бостириб кириб, аҳоли метрода ва бомбадан сақланувчи жойларда тунашмоқда. Украинанинг юз минглаган фуқаролари қочқин бўлишга мажбур бўляпти. Рус ахборот воситаларига Украинага бостириб киришни уруш деб аташни тақиқлаган, босим ва қонун журналистларга журналистик этикани сақлашга ва икки томон фикрини кўрсатишга йўл бермагани сабаб бир қанча нашрлар ёпилган. Россияда журналистлар этикасини ҳурмат қилган айрим ахборот воситалари ёпилди.

Кейин Казакбаев Украина ҳақида айтиб ўтди. «Биз Украинадаги вазиятга катта хавотир билан кузатяпмиз», — деди Лавровнинг ёнида турган Казакбаев.

Казакбаев можарога қардош халқ аралашаётгани ачинарли эканини таъкидлади.

«Биз жаҳон урушидан кейинги тарихда бўлмаган кризисга гувоҳ бўляпмиз. Дунё катастрофа бўсағасида турибди, бундан кейин бизнинг цивилизация яхшиланмаслиги мумкин», — деди қирғизистонлик дипломат.

У «томонлар можарони давом эттиришга турмасдан», аксинча тинч аҳолини қурбон бўлишига йўл қўймаслиги кераклигини айтди.

«Вазият давлатлар ва халқ орасидаги глобал қарама-қаршиликка ўтиб кетишига йўл бермаслик керак. Биз доим тинчликни ёқламаймиз ва маъқуллаймиз», — деди Казакбаев.

Казакбfевнинг фикрича, «ҳозирги мураккаб вазият» «Минск келишувларини талқин қилишдаги фарқлар» туфайли юзага келган.

«Келишмовчиликларнинг барчаси сиёсий-дипломатик усуллар билан ҳал қилиниши керак. Манфаатдор томонлар вазиятни изга солиш учун барча имкониятларни топишга ҳаракат қилиши керак», — деди Казакбаев. Унинг айтишича, Украина ҳам, Россия ҳам конфликт қурбони бўлди.

Шунингдек вазир Қирғизистон Россия билан Украинани тинчлик ўрнатиш бўйича шартномага эришишга чақиришини таъкидлади.

«Қирғизистон Россия билан Украинанинг вакиллари орасида музокаралар бошланишини чин юракдан қувватлайди, бу бўйича турли воситачилик ҳаракатларини қўллайди. Зарур бўлса майдонча беришга тайёрлигини билдиради», —деди у.

Казакбаев Бишкек бунгача Арманистон билан Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномасини тузиш учун майдонча сифатида қўлланилганини эсга солди.

*(Таҳр) 1994-йили Арманистон билан Арцах (Қорабоғ) ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси бўйича Бишкек протоколини имзолаган. Шартнома 2020-йили кузда Тоғли Қорабоғда томонлар уруш ҳаракатларини бошлаганда бузилган.