ТИВ қирғиз мигрантлари «Россияда ҳарбийга чақиртирилмоқда» деган маълумот бўйича фикр билдирди

368
Россиядаги меҳнат муҳожирлари. Сурат: «Такие дела»

Россияда муҳожирликда юрган Қирғизистон фуқаролари Россия органлари томонидан ҳарбий хизмат ўташга чақирилиши мумкин эмас. Бу ҳақда ташқи ишлари вазирлиги 5 мартда билдирди.

Вазирлик бу билдирувни ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик «24.kg» нашрига «рус ҳукумати Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирларини ҳарбий хизматга чақиришга ҳаракат қилмоқда» деб интервью бергандан кейин берди.

*Нашр Чупикнинг суҳбатини 3 мартда эълон қилиб, бироқ кейин ўчирган ёки маълумотни сайтдан ўқиш мумкин эмас. Шу сабаб биз Чупикнинг нашрга берган интервьюсидан скриншот қилганмиз:

ТИВдан қирғизистонликларни ҳарбий хизматга чақириш «Фуқароларнинг мажбурий ҳарбий хизмати, ҳарбий ва муқобил хизматлар ҳақидаги» қонунига кўра, биргина Қирғизистон ҳудудида олиб борилишини таъкидлашди.

«Шунингдек, Россия ҳудудида юрган Қирғизистон фуқароларини рус органлари томонидан ҳарбий йиғинларга, айниқса уруш ҳудудига чақирилиши мумкин эмас», — деб тушунтиришди муассасадан.

*Россиянинг «мажбурий ҳарбий хизмат ҳақидаги» федерал қонуни чет ўлкаликларга рус армиясида хизмат қилишга рухсат беради. Қирғизистоннинг жиноят кодексининг 256-моддасига кўра, агар қирғиз фуқароси чет ўлка ҳудудидаги қуролли можароларга ёки уруш ҳаракатларига қатнашса, мулкини мусодара қилиш билан 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бундан ташқари, муассасадан рус фуқароси ҳисобланган этник қирғизларни ҳарбий йиғинларга чақириш Россиянинг қонунлари билан бартараф қилинишини қўшимча қилишди.

Вазирликнинг матбуот хизмати Россияда Россияда ҳарбийга чақирилган қирғиз муҳожирларидан дипломатик ва консул муассасаларига мурожаат тушмаганини ҳам билдирди. Шунингдек, ташқи сиёсий муассаса Россия ҳудудидаги қирғизистонликларни бирор савол туғилса консулликларга мурожаат қилишга чақирди.

Аввалроқ Қирғизистоннинг мудофаа вазирлиги ҳам Қирғизистон Россияни Украинага қарши урушида рус армиясига ёрдам бермаслигини билдирган.

Валентина Чупик ким?

Валентина Чупик

3 мартда ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россия фуқаролигини олган ёки яшашга рухсати бор меҳнат муҳожирлари ҳарбий комиссариатларга чақиртирилаётганини билдирган. Чупик ўз билдирувида номаълум кишилар муҳожирларга «шартнома асосида хизмат қилишга ёзилинглар, акс ҳолда фуқароликдан маҳрум бўласизлар» деган таҳдидлар бўлаётганини айтган.

«Менга Тюмен, Москва ва Санкт-Петербургданрус фуқаролигини олган Қирғизистондан келган муҳожирлар мурожаат қилишди. Уларни военкоматларга [ҳарбий] йиғинларга чақиришибди — у ерда номаълум кишилар уларни шартнома бўйича хизмат қилишини талаб қилишибди», — деган Чупик «24.kg» нашрига.

Чупикнинг айтишича, Санкт-Петербургда бир қирғизистонлик шартнома асосида ҳарбий хизматга ёзилиб, бироқ Қирғизистонга кетиб қолган. Бошқалари эса бош тортишган.

«Мен уларга Қирғизистонга чиқиб кетишни таклиф қилдим», — деган у.

Украинадаги уруш

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши ҳарбий операцияларни бошлаганини эълон қилган. Унинг айтишича, операциянинг мақсади — «8 йилдан бери геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украина чегарасини «демилитаризация ва денатсификация қилишга интилади» деб билдирган.

Украина президенти Владимир Зеленский ўлканинг бутун ҳудудида ҳарбий режим киритган. Ҳозирда уруш Украина жанубида Харков, Донбасс ва Киевда давом этмоқда.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг 28 февралдаги маълумоти бўйича, Россия ҳужумидан 102 турғун ҳалок бўлган. ўша куни Украинанинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги 352 турғун ҳалок бўлганини, уларнинг 14 ёш бола эканини билдирган.

Россиянинг мудофаа вазирлиги 2 мартда урушда 498 рус ҳарбийи қурбон бўлиб, 1 597 аскар яраланганини маълум қилган.

Рус ҳукумати 2 870 украин аскари ҳалок бўлиб, 3700 киши яраланганини билдирган. Бундан ташқари, Россия қуролли кучлари 572 украиналик аскарни гаровга олганини маълум қилган.

Бироқ Украина бош штаби 4 мартда урушда 9 166 россиялик ҳарбий ҳалок бўлиб, 1,5 мингга яқин ҳарбий техника йўқ қилинганини хабар қилган. Бироқ муассаса қурбон бўлган ҳарбийлар ҳақидаги маълумотни очиқламади.

Бирлашган миллатлар ташкилоти 2 мартда Россияга Украинадаги ҳарбийларини чиқариб, республикага нисбатан куч ишлатиш ҳаракатларини тўхтатиш талаби билан резолюция қабул қилган. Резолюцияни 141 мамлакат қўллаб, беш давлат — Россия, Беларус, Сурия, Шимолий Корея ва Эритрея қарши овоз беришган. Қирғизистон ва 34 давлат овоз бермаган.