Қирғизистонда охирги ҳафтада коронавирусдан 10 киши вафот этди

292

Қирғизистонда 28-февралдан 7-мартгача коронавирус юқтирган 10 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.

Пандемия бошлангандан бери коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2966 кишига етди.

Шунингдек, охирги ҳафтада COVID-19 юқтиришнинг 163 ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 106;
  • Ўш - 2;
  • Чуй вилояти - 31;
  • Ўш вилояти – 4 та;
  • Талас вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 13 та;
  • Жалолобод вилояти - 6 та;
  • Боткен вилояти - 2.

28 февралдан 7 мартгача Норин вилоятида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолати қайд этилмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 200 641 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шунингдек, касалликдан 629 нафар бемор тузалди. Тузалганларнинг умумий сони мамлакат бўйича 195 минг 685 кишига етди.

7-март ҳолатига кўра COVID-19 инфекциясидан 153 нафар бемор касалхоналарда, 260 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.

Шунингдек, ўтган ҳафтада 629 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилди.

22 февраль куни Қирғизистонда 1 миллион 453 мингдан ортиқ кишига коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини, 1 миллион 189 мингдан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи дозани олган.